Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

"Андижон" ФК бош директори: "Абонемент сотиб олганлар масаласи раҳбарият томонидан кўриб чиқилмоқда"

Баҳо:
+ | -

"Андижон" футбол клуби бош директори Дониёр Муллажонов ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган турли хил фикрларга ўз муносабатини билдирди.

"Аввало бизга ишонч билдираётган ва бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Танганинг икки тарафи бўлгани каби интернетда ҳар хил гаплар тарқатиб, негатив фикр билдираётганлар ҳам йўқ эмас. Мухлислик аслида бир тарафлама бўлмайди. Жамоа бирор ўйинда ғалаба қозонса зўр, кейинги ўйинда ютқазса ёмон деб ёзишади. Асли мухлис жамоани ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб қувватлаши керак деб ўйлайман.

Биз жамоани ўз манфатимизни кўзлаб эмас, ҳалқимиз учун Андижон футболини юқори даражаларга олиб чиқиш ва уларнинг кайфиятини кўтаришни мақсад қилган ҳолда қабул қилиб олганмиз. Футбол бу халқ ойини. Бизнинг асосий мақсадимиз “Андижон” жамоасини ўзбекистон чемпионатида етакчи ўринлар учун кураша оладиган ва Халқаро мусобақаларда иштирок эта оладиган, ривожланган инфратузилмага эга жамоа қуришдан иборат.

Биласиз бундай натижага бирданига эришиб бўлмайди. Биз бундай жамоа қуришни босқичма-босқич амалга оширамиз. Мана ҳозирда жамоанинг қарздорликларини тўлаб боряпмиз. Жамоага янги қон болишни кўзлаган ҳолда янги мутахассисларни жалб қиляпмиз. Мутахассис яхши ишлаши ва яхши натижага эришиши учун унда биринчи ўринда Ватан туйғуси яхши шаклланган бўлиши, ўзи туғилган жойи ривожланиши, унинг шаъни учун борини бериб кураша олиши керак деб ўйлайман, шунинг учун мураббийликка ҳам жамоамизнинг собиқ футболчилари бўлган андижонлик мутахассисларни жалб этдик. Берган ваъдаларимизни ҳаммасини бажариб борамиз. Бир нарсани айта оламанки икки йил ичида жамоада ҳамма нарса ўз ўрнига тушиб кетади.

Жамоа қарздорликлардан қутилиш мақсадида янги МЧЖ очади деган гап сўзларни эшитдим, агар биз қарздорликлардан қочиб шу йўлни танлашни хоҳлаганимизда жамоани қабул қилиб олган пайтда буни қилишимиз мумкин эди. Лекин биз ҳозиргача жамоанинг анча қарзларини тўлаб боряпмиз.

18-октябр куни “Соғлом авлод” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашувига мухлислар кириши учун ҳокимиятнинг кўмаги билан минг дона мухлислар ташрифи учун бепул таклифномалар чиқариладиган бўлди. Абонемент сотиб олганлар ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозирда раҳбарият билан маслаҳатлашган ҳолда бу масала кўриб чиқилмоқда. Тез орада бунга ойдинлик киритиб, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали эълон қиламиз"-деди Дониёр Муллажонов.

Эслатиб ўтамиз, мавсум бошида сотувга чиқарилган 500 минг сўмлик 8000 дона йиллик чиптанинг 1000 донаси бош ҳомий - "УзАвтоМоторс"га бепул берилган ва 4500 донаси ҳомийлик сифатида сотилган эди. 

 

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 12:16, 12.10.2020.
Ўқилди: 2793 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.