«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара ва ҳужумчи Садио Мане коронавирусдан соғайиб, жамоа машғулотларига қайтишди. Бу ҳақда "The Telegraph" хабар тарқатди.
Ҳар икки футболчи 17 октябрь куни бўладиган «Эвертон»га қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.
Мане ва Алькантара 3 октябрь куни топширган тест ижобий натижа берган эди.