Мадриднинг "Атлетико" клубидан Лондоннинг "Арсенал"ига кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Томас Парти «канонирлар» ихтиёрига етиб келди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Парти "Арсенал" футболчиси сифатида расман таништирилди. Яқин соатлар ичида Микел Артета бошчилигидаги жамоа машғулотларида иштирок этишни бошлайди.
Қўшимча қилиш керакки, Парти «Арсенал» таркибида 18-рақам остида тўп суради.