«Барселона» клуби «Лион» ҳужумчиси Мемфис Депайнинг трансфери борасида келишувга эришди. Бу ҳақда испан матбуоти хабар тарқатди.
Манбага кўра, нидерландиялик футболчи "кўк-анорранглилар" сафига январь ойида ўтади.
Бунинг учун эса аввало «Барса» қишки трансфер пайтида Усмон Дембеле ва Мартин Брэйтуэйтни сотиши керак.