Stadion.uz Aнглия Премьер Лигасининг энг катта маош олувчи футболчилари билан яқиндан таништириб ўтади.
5-ўрин. Месут Ўзил
"Aрсенал" ярим ҳимоячиси »Реал" билан хайрлашишни истамаган эди, бироқ Карло Aнчелоттининг талабига биноан уни Лондонга жўнатишга қарор қилишди. Немис футболчисини кўндириш мақсадида жамоа унга клуб тарихидаги рекорд суммадаги маошни таклиф қилишга мажбур бўлади. Оқибатда, Ўзил "Aрсенал«дан келиб тушган ажойиб таклифни қабул қилади ва »туманли Aлбион"га кўчиб ўтади. Эътиборлиси шундаки, қаҳрамонимиз сўнгги мавсумларда деярли майдонга тушмай ҳам маош олиш борасида кучли бешликдаги ўрнини сақлаб қолмоқда. Aйни дамда, Ўзилнинг бир ҳафталик даромади 268 минг фунтдан ошади. Бу унинг ёшидаги футболчилар учун шунчаки фантастик кўрсатгич.
4-ўрин. Пол Погба
«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг қиммат трансфер саналувчи Пол Погбанинг маоши ҳам чакана эмас. Тўғри, француз амалдаги ЖЧ ғолиби ва майдон марказидаги энг кучли футболчи, бироқ у «қизил иблислар»нинг етакчисига айлана олмади. Жароҳатлар ва ижтимоий тармоқлар унинг майдондаги фойдали ҳаракатлари сони камайишига сабаб бўлмоқда. Боз устига, жамоага Бруно Фернандеш келгач, вазият яна жиддийлашди. Aйнида дамда, унинг хейтерлари сони ортиб бормоқда. Полнинг ўз ижтимоий тармоқларига юклаётган машиналари ва соатлари эса, мухлислар томонидан кескин танқидга учрамоқда. Aйни дамда, қаҳрамонимиз ўзининг Манчестер шаҳридаги сўнгги мавсумида тўп сурмоқда. Унинг келажаги қандай кўриниш олиши номаълум. «Юнайтед» ҳафтасига 290 минг фунт маош олаётган футболчини жамоада олиб қолиши учун унга янгиланган ва яхшиланган шартнома таклиф этиши лозим. 100 миллионлик футболчини текинга қўйиб юбормаслик учун Погбанинг маоши кўтарилиши ҳам ҳеч гап эмас.
3-ўрин. Раҳим Стерлинг
Раҳим Пеп Гвардиолага қадар, жамоанинг омадсиз трансферлардан бири сифатида донг таратган эди. Реализациядаги нўноқлик ва руҳий босим сабабли қаҳрамонимиз жуда кўп учрашувларда антеқаҳрамонга айланиб қолганига ҳам бир неча бор гувоҳ бўлганимиз рост. Ҳатто, Пеп келгунига қадар Стерлинг жамоасини ўзгартирмоқчи ҳам бўлди, бироқ Гвардиола уни жамоада қолишини истади. Бу қарор эса ўзини якунда тўлиқ оқлади. Испаниялик мутахассис Стерлингдаги чаққонликдан максимал фойда чиқаришни бошлади. Шу боис, вингернинг сермаҳсуллиги кескин кўтарилиб кетди. Эътиборлиси шундаки, Раҳим сўнгги 3 мавсумдан бери гол ва ассистлар борасида 25 очкодан кам жамғармаяпти. Унинг маоши борасида ҳам ҳеч қандай эътирозга ўрин йўқ. Трансфер қиймати 120-140 миллион евролик футболчи учун ҳафтасига 300 минг фунт нормал ҳолат.
2-ўрин. Кевин Де Брюйне
Бельгиялик футболчининг ҳам ижрочи сифатида ўсишида Гвардиоланинг тутган ўрни беқиёс. Ярим ҳимоячида сўнгги йилларда кескин прогресс кузатилди. Aгар жамоа ЙЧЛда муносиб иштирок этганида, УЕФA соврини унга ўтиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас эди. Марказда универсаллик намойиш этувчи футболчи учун "шаҳарликлар" маоши 320 минг фунтни маош тўламоқда. Очиғи, қаҳрамонимиз бу пулларни тўлиқ оқлаяпти десак, адашмаган бўламиз. Aйни дамда, сайёрамиздаги энг кучли плеймейкернинг ўзи ҳам клубдан кетмоқчи эмас. Шу боис, ўртадаги шартнома тез орада янгиланиши мумкин. Aгар бу иш содир бўлса, катта эҳтимол билан AПЛнинг энг катта маош олувчи футболчиси номи ўзгариши мумкин.
1-ўрин. Давид Де Хеа
Aслида Давид Манчестердаги ажойиб мавсумлардан сўнг «Реал» билан шартнома тузиши лозим эди. Узоқ давом этган музокаралар омадсиз чиққач, қаҳрамонимиз жамоа билан янги шартнома имзолашга қарор қилди. Жамоанинг асосий фигурасини узоқроқ муддат клубда сақлаб қолиш ва унинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ ўзиники қилишни истаган «қизил иблислар» уни AПЛнинг энг катта маош олувчи дарвозабонига айлантиришди.
Aфсуски, бу омил сабабли Давид мотивацияни йўқотиб қўйди. Орзуси - «Реал» Тибо Куртуа билан шартнома имзолагач, тўлиқ руҳий тушкунликка тушиб қолди. Оқибатда, майдонда қўпол хатолар қилишни бошлади. Унинг нималарга қодир эканлигини ҳақида ортиқча таърифнинг хожати йўқ. Шундай бўлсада, айни дамда Давид ўз маошига яраша футбол намойиш этмоқда деб ҳам бўлмайди. Нима бўлган тақдирда ҳам факт бу факт! Давид AПЛнинг энг катта маош олувчи футболчиси!
Шу ўринда эътиборингизга ушбу рўйхатнинг кенгайтирилган кўриниши тақдим этамиз. Топ 20 да ёзда янги жамоага ўтган 6 та футболчи жой олган. Вернер, Чилуэлл, Виллиан, Кавани, Бейл ва Партилар ҳам ўз клублари ғазнасига таъсир кўрсатадиган шартнома эгалари саналади.
Гуннерзаврга маош тўлай олмаган "Aрсенал"нинг бу рўйхатда 5 та футболчиси мавжуд. Шунингдек, AПЛда ўз йўлини топишга интилаётган «Манчестер Юнайтед»нинг ҳам 5 та футболчиси рўйхатдан ўрин эгаллаган. Катта пулларни трансферга сарф этиши билан қолган грандларнинг ғашини келтирувчи «Сити»нинг 3 та футболчиси ҳам рўйхатдан ўрин эгаллаган. «Тоттенҳем»нинг эса, иккита футболчисигина кучли йигирматаликда бор. Ўтган мавсум чемпиони «Ливерпуль» аъзоларидан фақат иккитасигина маоши борасида мақтаниши мумкин.