Ярим ҳимоячи Виктор Мозес "Спартак" сафидаги илк ўйинини ўтказди.
29 ёшли нигериялик футболчи ижара асосида москваликлар сафига қўшилганди. У РПЛнинг 11-туридан ўрин олган "Химки"га қарши ўйиннинг 55-дақиқасида Наил Умяров ўрнига захирадан майдонга тушди.
Мазкур баҳсда "Спартак" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.