"Андижон" бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев "Сўғдиёна"га арши ўйиндан кейин қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Ўйин бошидан биз режа қилгандек бошланди, афсуски иккинчи бўлим бошидан ўйинни рақибга бериб қўйдик, шу сабабли муаммолар келишди бошланди. Ҳимояда бош билан ўйнашда кўп ютқаздик, шуни эвазига дарвозамиз олдида кўп вазиятлар бўлишни бошлади, шуларни бири гол билан якунланди. Ўйлайманки бугунги ўйинда ғалаба қозонсак бўлар эди, бугун керакли очколарни йўқотдик деб ўйлайман
Биринчи бўлимда ҳужумлар асосан Муҳаммад Юлдашев орқали содир этилди, аммо иккинчи бўлимда ушбу ҳолат камроқ бўлди.
Муҳаммад Юлдашев ўйин сўнгида чарчаб қолгани сезилди, ўзи ҳам алмаштирилишини сўради ва алмаштирилишга мажбур бўлдик.
– Бугун Абдуллоҳ Олимов нега асосий таркибда тушмади?
– Олимовда кичик жароҳат бор эди. Шу сабабли фақатгина иккинчи бўлимда майдонга туширдик
– Ҳужумда ҳаводаги вазиятларда аниқлик етишмаяпти. Шахбоз Жумабоев ҳам бугун аниқ ҳаракат қила олмади. Буни устида ишлаяпсизларми?
Дурранг бўлгани учун хар ҳил саволлар кўпаяди, агар ғалаба қозонганимизда бундай саволлар бўлмас эди. Тўғри, асосан иккинчи қаватда бугун ютказдик
Иккинчи бўлимда ҳужумга Рустан Қўчқоров туширилди. Рустам ўринбосарлар таркибида қанот ҳимоясида ўйнар эди
Рустам асли ҳужумчи. Ўринбосарлар таркибида ҳимояда хатоларимиз кўп бўлгани сабабли Рустамни тезкор бўлгани учун қанот ҳимоясида ўйнатган эдик. Кейинги ўйинда Мирахматов ўйнамайди, қанотга Рустам варианти ҳам ёмон эмас
– "Андижон" жамоасини футболчилар тарк этишда давом этмоқда. Темур Усмонов масаласи ҳақида айтиб ўтсангиз
Темур Усмоновга кўплаб имконият бердик. Ўринбосарлар таркибида кеча Нодир Мавлонов ўйнаб дублга эришди, Нодир ўринбосарлар таркибида ўйнашга хеч қандай қаршилик қилмади. Темур эса ўринбосарлар таркибида ўйнашни истамади ва жамоадан кетишга қарор қилди.
– Бугунги натижадан розимисиз?
10 киши бўлиб қолганимиз учун розимиз. Агар 10 киши бўлиб қолмаганимизда бугунги натижа қониқарсиз бўлар эди