Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Женоа» бош мураббийи Шомуродов ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Женоа" бош мураббийи Роландо Маран Италия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Верона"га қарши ўйинга тайёргарлик борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— "Верона" сўнгги йилларда ўсишга эришди ва ҳар қандай жамоани қийин аҳволга солиб қўяди.

— Одатда "Женоа" 3-5-2 тактик схемасидан фойдаланади. Эртага ҳам жамоа ушбу тактика асосида ўйнайдими?
— Ҳозирча қандай тактика асосида ўйнашимиз ва майдонга кимлар тушиши ҳақида гапиришга эрта. Сўнгги машғулотдан кейин бир қарорга келамиз.

— Жамоа янги футболчилари, жумладан, Шомуродовнинг жамоага мослашиши қандай кечмоқда?
— Бир неча футболчилар сўнгги ҳафтада жамоа билан шуғулланмади. Шомуродов эса катта иштиёқ намойиш этмоқда ва Италия футболига тезроқ мослашишга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Верона" - "Женоа" баҳси 19 октябрь, душанба куни Тошкент вақти 23:45да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:04, 19.10.2020.
Ўқилди: 22375 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик