Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Про лига. «Нефтчи» дербида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Про лиганинг 12-турида Фарғонанинг икки жамоаси "Нефтчи" ҳамда "Истиқлол" тўқнаш келишди.

Учрашув майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди. Ушбу ҳужумларнинг бирида эса тўп ҳимоячи Жамшид Қобуловга келиб тушди. Бу вазиятда футболчи иккиланмай, чамаси 35 метрлардан дарвоза томон кучли зарба берди. Пастдан йўналтирилган тўпни "Истиқлол" дарвозабони қайтаришга ожиз бўлди ва ўйиндаги ҳисоб очилди — 1:0. Кейинчалик ўйин сурати тенглашди ва жамоалар кетма-кет хавфли вазиятларни юзага келтиришди.

Иккинчи бўлимда "Истиқлол" жамоасидан албатта кучайтирилган ўйинни намойиш қилишларини кутган мухлислар бунга гувоҳ бўлишди. Улар томонидан уюштирилган бир қанча хавфли ҳужумлар ҳисобни ўзгаришига олиб келиши ҳам мумкин эди. Лекин, бугун омад нефтчилар томонида бўлди.

"Нефтчи" учун анча оғир кечаётган иккинчи бўлимнинг 86-дақиқасига келиб тажрибали футболчи Мансур Саидов томонидан узатиб берилган тўпга биринчи бўлиб юқори тезликка эга бўлган ҳужумчи Достонбек Тошматов етиб борди ва меҳмонларнинг ҳимоячиларидан ўзиб кетиб, иккинчи голни чиройли тарзда киритишга муваффақ бўлди — 2:0.

Ўйин тугашига фурсат оз қолишига қарамай меҳмонлар олдинга интилишда давом этишди ва қатор хавфли вазиятларни яратишга ҳам улгуришди. Аммо, маҳорат ва тажриба бобида устунликка эга "Нефтчи" жамоаси якунда муҳим ғалабани қўлга киритди.

Про лига
"Нефтчи" - "Истиқлол" - 2:0

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов

Назоратчи: Бахтиёр Тогаев

Комиссар: Зоҳир Акрамхонов

Голлар: Жамшид Қобулов, 12 (1:0), Достонбек Тошматов, 85 (2:0)

“Нефтчи”: Шерзодбек Абдураимов, Исломбек Каримов (Мансуржон Саидов, 58), Отабек Зокиров (Санжарбек Зокиров, 88), Исломжон Тошпўлатов (Жамшидбек Тўрақулов, 88), Жамшид Қобулов, Достон Авазбеков (Достонбек Тошматов, 46), Рустамжон Абдуҳамидов, Умар Адҳамзода, Шодиёр Хожиматов, Сирожиддин Аллаев, Анваржон Хожимирзаев (Павел Смоляченко, 58)

“Истиқлол”: Хуршид Ходжаев, Ахрорбек Ўктамов, Фирдавс Асадов (Оқиблбек Маҳмудов, 46), Жасурбек Эрмаматов (Шоҳрух Бойқўзиев, 46), Абдуҳолиқ Қурбонов, Сардор Сотволдиев, Улуғбек Худайбердиев, Темур Маматмуродов (Риза Айвазов, 73), Хушнудбек Бозоров (Санжар Баратов, 46), Элёр Мамасолиев, Маъруф Жумаев (Давронбек Исоқов, 62)

Огоҳлантиришлар: Исломжон Тошпўлатов, 32, Шодиёр Хожиматов, 63, Павел Смоляченко, 89 – Йўқ.

 

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 07:45, 19.10.2020.
Ўқилди: 1764 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.