Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Превью. "Пахтакор" - "Сўғдиёна"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 17-тур қолдирилган ўйинида "Пахтакор" Тошкентда "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Чемпионлик сари дадил қадамларини ташлаётган "Пахтакор" Чемпионлар Лигасидаги иштироки сабабли кечиктирилган беллашувда майдонга тушади. Арвеладзе жамоаси биринчи даврада Жиззахда имкониятни бой берганди. Шу сабабли мазкур баҳснинг кескин кечишини кутиш мумкин. Жамоалар сафида дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар мавжуд эмас.

Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 49 учрашув бўлиб ўтган. 40 беллашувда жамоамиз ғалабага эришган бўлса, 4та ўйинда дуранг қайд этилган ва 5 баҳсда рақибнинг ғалабаси қайд этилган. 123 гол урган "Шерлар" ўз дарвозасидан 39 тўп ўтказиб юборишган. "Пахтакор"нинг энг йирик ғалабалари 6:1 ва 5:0 ҳисобларида кузатилган.

Тошкентдаги 24 баҳснинг 22тасида "Пахтакор" муваффақиятини нишонлаган. Шундан 12 ғалаба йирик натижа билан қўлга киритилган. Ўз майдонида пахтакорчилар 88 гол уриб, 18 тўп ўтказиб юборган. Фақат бир мартадан жиззахликлар ютуғи ва дуранг қайд этилган. 1995 йилдан бери "Сўғдиёна" сафар ўйинларида очко олмаган.

"Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйин 21 октябрь, чоршанба куни соат 16:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 20:57, 19.10.2020.
Ўқилди: 3001 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик