УЕФА ижроқўми Озарбайжоннинг «Қорабоғ» клубини жиддий равишда огоҳлантирди.
"Қорабоғ" клуби футболчилари ва мураббийлар штаби Европа Лигаси саралаш ўйини доирасида «Легия» (3:0) клубига қарши ўйиндан кейин "қилиқлари" УЕФА томонидан кескин танқид остига олинган. Клуб аъзолари томонидан қилинган имо-ишорага сиёсий деб қаралди.
Клубнинг 13 нафар футболчиси ва 14 нафар вакили жиддий тарзда огоҳлантирилди.