Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Про лига. «Нефтчи» Зоминда ғалаба қозониб, пешқадамга айланди

Баҳо:
+ | -

Про лиганинг 13-турида сафарда аутсайдер "Зомин" клуби  билан баҳс юритган  "Нефтчи", ишончли ғалабани қўлга киритиб, турнир жадвалида биринчи поғонага кўтарилиб олди.

Бугунги беллашувда биринчи хавфли вазият 6-дақиқада рўй берди. Мезбонларнинг хужумчиси Жонибек Кўчимов дарвозамиз томон йўллаган зарбаси кучсиз чиқди. 11-дақиқада эса навбат меҳмонларга ўтди ва чап қанотдан уюштирилган ҳужум гол билан якунланди. Достонбек Тошматов ошириб берилган тўпни дарвозага аниқ йўллади — 0:1.

Голдан руҳланган фарғоналиклар 23-дақиқада ҳисобни янада оширишди. Бу гал чап қанотдан ёриб кирган ярим ҳимоячи Рустамжон Абдуҳамидов узоқдан кучли зарба бериб, мезбонлар дарвозабонини ожиз қолдирди — 0:2.

Вазиятни ўзгартириш мақсадида зоминликлар томонидан уюштирилган ҳужумларнинг бирида тўп жарима майдони ичида "Нефтчи" футболчисининг қўлига тегди ва бош ҳакам пенальти белгилади. Дилшод Хушбаков пенальтини аниқ бажариб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди — 1:2. Бу натижа биринчи бўлим охиригача ўзгармади.

Иккинчи бўлимда катта куч билан олдинга ташланган "Зомин" 62-дақиқага келиб мувозанатни тикладилар. Бу сафар мезбонлардан Отабек Аҳмаджонов голга муаллифлик қилди.

Лекин ғалаба илинжида майдонга тушган "Нефтчи" 74-дақиқада ҳисобда олдинга олиб чиқди. Жамоа тўпурари Достонбек Тошматов гол уриб, ўйиндаги дублга эришди — 2:3.

Ўйин тақдирини ҳал қилган гол эса 83-дақиқада киритилди. Бу сафар Достонбек Тошматов, Рустамжон Абдуҳамидов ва Мансур Саидовлар  учлиги чиройли комбинация уюштиришиб, тўртинчи голни дарвозага жойлаб қўйишди — 2:4.

Шундай қилиб, эртага давом эттириладиган 13-тур ўйинлари олдидан "Нефтчи" 27 очко тўплаб биринчи поғонага кўтарилиб олди.

Про лига 13-тур
“Зомин” - “Нефтчи” - 2:4 (1:2)
Голлар: Достонбек Тошматов, 11 (0-1), Рустамжон Абдухамидов, 23 (0-2), Дилшод Хушбақов пен., 28 (1-2), Отабек Ахмаджонов 62' (2-2), Достонбек Тошматов (2-3) 74', Мансур Саидов (2-4) 83'

"Нефтчи" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 20:38, 23.10.2020.
Ўқилди: 1899 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3157]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2043]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1784]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1767]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1658]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1444]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1436]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1382]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1326]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1281]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик