Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Ҳабиб Нурмагамедов: «Отамдан айрилгач...»

Баҳо:
+ | -

UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагамедов ESPN нашри учун жангдан олдин интервью бериб ўтди. Ушбу суҳбатда футболчи рақиби Жастин Геджи ва унинг имкониятларига баҳо берди. Шунингдек, жангга тайёргарлик кўриш жараёни борасида фикр алмашди.

- Ҳабиб бу сенинг 29-жангинг саналади. Ўз фаолиятингга назар ташлаган ҳолатда айт. Жастин сингари рақиб билан октагонга чиққанмисан?

- Менимча, UFCга қадар менда у сингари рақиблар бўлган. Сабаби, Россияда Жастин сингари кучли спортчилар мавжуд. Юртимда Жастин сингари партерда яхши кураш олиб борувчи, тик турган ҳолда ҳам тенгма-тенг жанг олиб боришга қодир спортчилар билан тўқнаш келганман. UFCда эса, унинг прототипидаги спортчи йўқ. У ўзгача, у чап қўлда кучли зарба бера олади. Энг муҳими, унда кардио борасида ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Жастин асосан тик турган ҳолда жангни ўтказади. Бу сен учун ноқулай. Жангга қандай режалар билан ташриф буюряпсан?

- Уни тик турган ҳолда яхши жанг қилиши тўғри, аммо шу ўринда жуда кўп зарба ўтказиб юборишини ҳам унутмаслик лозим. Мен уни тик турган ҳолда ҳам зарба билан қарши олишга тайёрман. Машғулотлар чоғида унга тик турган ҳолда жанг қилиш борасида зўр совғалар тайёрлаб қўйганман. Мен бутун жангни партер ҳолатига ўтказмоқчи эмасман.

- Жангдан олдин, унинг партерда яхши кураш олиб бориши ҳақида сўзланмоқда. Ўртангиздаги энг катта фарқ нимада?

- Ягона фарқимиз шундаки, мен курашдан тўхтамайман. Мен бутун жанг давомида рақибга босим ўтказишга ўрганиб қолганман. шу боис, Жастинга жуда оғир бўлиши аниқ. Мен уни обдон чарчатаман ва жангни истаганимдек муддатидан аввал якунлайман. Уни руҳан синдиришга уриниб кўрмайман. Шунчаки, жисмонан чарчатсам кифоя.

- 2020 йил сен учун жуда оғир кечди. Машғулотларда қандай тер тўкяпсан? Ҳаммаси олдингидекми?

- Тан олиш лозим, 2020 йил мен учун жуда оғир келди. Яқинларимдан айрилдим, руҳан қийин аҳволда қолдим. Шундай бўлсада, бугун жангга чиқиб Жастинни мағлуб этишга ўзимда куч топаман. 4 ой аввал отамдан айрилдим. Тўғриси, нима қилиш ҳақида узоқ бош қотирдим. Ҳаммасини ташлаб кетмоқчи ҳам бўлдим, аммо ўзимда куч топдим. Керакли вазнни қайд этдим. Энди менда кучли рақиб ҳам бор. Ҳаммасини ўз ўрнига қўйиш учун ҳам жангда ғалаба қозонишим лозим.

Манба: ESPN
Киритилди: 13:59, 24.10.2020.
Ўқилди: 8776 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2398]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2266]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1844]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1639]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1624]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1595]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1494]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1313]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1237]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1219]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик