"Арсенал" ва "Барселона" клублари собиқ футболчиси Александр Глеб нима учун Лондондан Каталонияга кўчиб ўтганини ҳалигача тушунмаслигини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Глеб "канонирлар" таркибида 2005 йилдан бери тўп сураб келарди. 2008 йили эса "кўк-анорранглилар" таркибига 17 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди.
"Жуда кўп йиллар ўтди, мен ҳам у ҳақда ҳалиям ўйлайман. Нима бўлганини ва нима учун бундай қарор қабул қилганимни ҳалигача тушунмайман. Албатта, "Барселона" ўшанда дунёнинг энг кучли футболчиси эди, лекин мен "Арсенал"да бахтиёр эдим. Дўстларим кўп эди, мураббий ёқади, энг яхши жамоанинг бирида ўйнагандим ва мухлислари ажойиб эди.
Нима учун "Барселона"дан кетганимни эса тушунмайман", - Глебнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.