Германиянинг «Лейпциг» клуби бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ЕЧЛ доирасида«Манчестер Юнайтед» клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйлайманки, «МЮ» мавсумни яхши бошлай олмади, лекин сўнгги ўйинларда улар ўз йўлларини топиб олишди. Биламиз, улар кучли жамоа, уларни мағлуб этиш қийин, айниқса ҳужум чизиғида. Биз эҳтиёткор бўлишимиз ва уларга бўш зоналарни бермаслигимиз керак.
Агар биз шундай паллаларда тажовузкор ўйин намойиш этсак, у ҳолда эртанги ўйиннинг ғалабаси ҳақида хотиржам гаплашишимиз мумкин.
Биз ўзимизга ишонамиз. Барча мусобақаларда мавсумни ишончли бошладик ва шунинг учун эртанги ўйинда ғалаба қозонсак бўлади», – деди Нагельсманн.