Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛнинг 2-турида Каталониянинг "Барселона" клубига қарши бўладиган учрашувда майдонга тушмайдиган бўлди.
Италия матбуотининг тарқатган маълумотига қараганда, португалиялик футболчининг коронавирус учун топширган тест натижаси яна ижобий чиқди. У ушбу касалликни 13 октябрь куни юқтириб олгани маълум бўлганди. Ўшандан бери у карантинда эди, бироқ, Роналдунинг учинчи марта топширган тест натижаси ҳам ижобий бўлиб чиқди.
"Ювентус" - "Барселона" жамоалари ўртасидаги баҳс 28 октябрь куни бўлиб ўтади.