Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Сергей Лушчан: «Жаҳонгир Аҳмадовнинг илк дақиқадаги жароҳати ўйинимизга жиддий таъсир қилди»

Баҳо:
+ | -

Про лига 14-тури доирасидаги «Динамо» — «Шўртан» (0:0) учрашувидан кейин дастлаб мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан ўйин борасида тўхталди.

— Сергей Иванович, «Динамо» бугун бир очко қўлга киритдими ёки 2 очко йўқотдими?
— Бугунги ўйинимиз билан бир очкони қўлга киритдик, деб ўйлайман. Илк дақиқалардаги жароҳат таъсирими билмадим, ўйинимиз негадир умуман ўхшамади. Эҳтимол, рақиб жамоа бизни яхши ўргангандир. Айниқса, «Шўртан» 5 ҳимоячи билан ўйнаб, қанотларни ёпиб қўйганидан кейин ҳужумдаги ишларимиз юришмади. Ўйин давомида ҳам ҳужумда яхши ўйнай олмадик. Ҳимоя ўз ишини қилди, аммо ҳужумкорликда қўлимиздан деярли ҳеч нарса келмади. Бир очко олдик, энди эртага «Истиқлол» «Оқтепа»га қарши қандай ўйнашини кутамиз.

— Тўплар нисбатига кўра «Динамо»да фарқ катта...
— Мени ҳеч нарса ажаблантирмайди. Эртанги «Оқтепа» — «Истиқлол» ўйинида 7-8та голли фарқимиз йўқотилмаслигига умид қиламан. Эртага «Оқтепа»га мухлислик қиламиз.

— Жаҳонгир Аҳмадовнинг илк дақиқадаёқ жароҳат олиб, майдонни тарк этгани ўйинга қай даража таъсир қилди?
— Жиддий таъсир қилди. Биринчи дақиқадаёқ етакчи футболчиларимиздан бирини йўқотдик. Ҳар бир жамоа рақибдан келиб чиқиб ўйнайди. Бугун рақибимиз бизга ўйнаш имконини бермади. Шунга қарамай, вазиятлар бўлди, аммо яримта имкониятдан ҳам гол уриш учун маҳорат етарлича бўлиши керак. Такрорлайман, ҳаммаси эртага Тошкентда бўладиган «Оқтепа» — «Истиқлол» ўйинига боғлиқ. Шунга қарамай, кейинги босқичда тўп суриш умиди билан ўз режаларимизга эгамиз.

Маълумот учун, 4-ўриндаги «Динамо» 22 очко билан 5-ўриндаги «Истиқлол»дан 3 очко ва голлар нисбатига кўра 6та гол олдинда. «Истиқлол» 5-ўриндаги «Оқтепа»ни сафарда 7та гол фарқи билан юта олмаса, «Динамо» тўртликда қолиб, Про лига якуний босқичига йўлланма олиб, Суперлига учун курашишда давом этади.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 20:18, 28.10.2020.
Ўқилди: 2186 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик