Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг -54 кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритган Бухоро вилояти вакили Далер Бозоров ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Финалда хоразмлик рақибим Анвар Болтабоевга қарши жанг қилиб ғалаба қозондим. Ўзбекистон чемпионатида 4-маротаба ғолиб бўлишим. Чемпионатда энг яхши боксчи бўлишимни кутмагандим. Албатта мана шу даражага етишимда ўзининг катта хизматларини қўшган мураббийларимга миннатдорчилик билдираман. Мусобақа жудаям ажойиб ўтказилди. Бунинг учун Ўзбекистон бокс федерациясига, федерация раисининг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатовга, ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Бекзод Ҳидировга раҳмат. Ўзбек боксчиларидан Шаҳрам Ғиёсовга ҳавас қиламан. Келажакда мен ҳам Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида юқори кўтаришни мақсад қилганман", — деди Далер Бозоров.
Сарвиноз Раҳмонқулова, Хуршида Абдикулова
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати