Германия Бундеслигасининг 6-турида юқори ўринлар учун кураш олиб бораётган "Штутгарт" клуби "Фелтинс-Арена"га ташриф буюрди ва турнир жадвалининг қуйи қисмидан жой олган "Шальке" клуби меҳмони бўлди.
Биринчи бўлимда майдон эгалари ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Лекин, иккинчи бўлимда мезбонлар дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширган Гонсалес жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
"Шальке" – "Штутгарт" 1:1
30.10.2020 йил. 6-тур. «Фелтинс-Арена» стадиони.
Голлар: 1:0 – 30 Тиав, 1:1 – 56, Гонсалес (пенальти).
"Шальке" – Реннов, Очипка, Тиав, Настасич (Бенталеб, 70), Людевиг, Харит, Маскарель, Боздоган (Шопф, 84), Сане, Ут (Раман, 84), Пасиенсия.
"Штутгарт" – Кобель, Соса (Вамангитука, 75), Штенцель, Кемпф, Каразор, Мангаля, Эндо, Кастро (Ферстер, 90), Кулибали (Чурлинов, 79), Климович (Клемент, 75), Калайджич (Гонсалес, 46).
Огоҳлантиришлар: Кастро (37), Сане (55), Маскарель (59), Гонсалес (81).