Италиянинг «Милан» клуби ўзининг расмий сайти орқали коронавирус учун топширган тест натижалари ижобий чиққан уч нафар футболчиси ушбу инфекциясидан қутулгани ҳақида хабар берди. Уч футболчи ҳам жамоанинг умумий машғулотларига қайтмоқда.
Аввалроқ «Милан» футболчилари - Жанлуиджи Доннарумма, Маттео Габбия Йенс Хаугелар коронавирус учун топширган тест натижалари ижобий чиққанди. Барча футболчилар аломатларсиз касалланишганди.