Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

«Ливерпуль»ни ким қутқаради?!

Баҳо:
+ | -

Aнглиянинг «Ливерпуль» жамоаси жароҳатлар сабабли катта йўқотишга дучор бўлди. Шу боис, энди жамоанинг қандай йўл тутиши катта сўроқ остида қолмоқда. Stadion.uz жароҳат олганларнинг ўрнини ким тўлдириши борасида фикр алмашади. 

Aслида, «Ливерпуль» жамоаси кадрлар билан муаммолари йўқ клублардан бири эди. Aфсуски, сўнгги ҳафталарда жамоа аввалига Виржилдан сўнг, Фабиньодан «айрилди». Шу боис, марказий ҳимояда тўп суришга қодир футболчилар борасида танлов кескин камайиб кетди. Бу вазиятда, уларни ким қутқариб қолиши мумкин?! Тиғиз тақвим сабабли уларнинг ўрнини кимдир эгаллаши лозим. Хўш Юеген Клопп ҳимоя марказида кимга ишонч билдиради? Бугун шу мавзу ҳақида бош қотирамиз. 

Рис Уилямс

Сўнгги иккита ўйин орқали «Ливерпул» мухлислари Рис Уилямс билан танишиб олишга муваффақ бўлди. Баҳорда футболчи ҳаваскор клуб аъзоси эди, энди эса бутун дунё эътибор марказида. 19 ёшли футболчи ўз фаолиятидаги энг муҳим учрашувни "Aякс"га қарши захирадан ўйинга қўшилиб бошлади. Қария Милнерни алмаштирган қаҳрамонимизни ўйиндан сўнг Клопп алоҳида эътироф этди:

«У жуда ҳам иқтидорли. Унинг биз билан эканлиги қувонарли. Ўйиндан сўнг, унинг кўзларида мамнунликни кўрдим. Бу ёқимли ҳолат.»

Унинг илк бор майдонда пайдо бўлиши нормал ҳолат, бироқ «Митьюлланд»га қарши баҳсда Фабиньонинг ўрнини эгаллаши катта воқеа бўлди. Клопп Уилямсни ҳимоя марказига жойлаштирди ва марказда Гомес - Уилямс тандеми кўриниш берди. Бундан 1 ой илгари «Ливерпуль» мухлислари бундай ҳимоя маркази билан Европа Чемпионлар Лигасида тўп суришни тасаввур ҳам қилмаган бўлса, ажаб эмас. Тан олиш лозим, рақиб кучли бўлмасада Рис жуда ишончли кўринди.

Тўп учун курашларда чаққонлик намойиш этди ва ўйиндан тушиб қолмади. Уни бежизга Клопп иқтидорли деб атамагани аниқ. Сабаби, қаҳрамонимиз ўша оқшом тактик хатога йўл қўймади ва барчасини аъло даражада уддалади. Тўғри, AПЛда осон бўлмайди, аммо Уилямс асосий жамоага кириш учун жиддий қадам ташлаб бўлди. Энди босимни енгиб ўтиш қолди холос. 

Сепп ван ден Берг

Голландиялик иқтидор дунёнинг барча гранд клублари эътибор марказида катта бўлди десак, адашмаган бўламиз. 2019 йилда «Ливерпул» уни ўз жамоасига жалб қилишга муваффақ бўлди. «Зволле»га 1,3 миллион евро тўлаган ҳолда инглизлар «Бавария», "Aякс« ва »Барселона«ни ортда қолдиришга муваффақ бўлишди. Бошқа клублар супер талант эгасини дарров асосий жамоага жалб этиши мумкин, аммо »Ливерпул" аввалига мослашув жараёнини ўтказишга қарор қилди. Балки, 18 ёшли голланднинг юлдузли онлари бошланаётгандир?!
Юрген Клопп ҳам унинг имкониятларини юқори баҳоламоқда: 

«Бергга осон бўлмаслиги аниқ. Сабаби, биз 4 та ҳимоячи билан тўп сурамиз. Бу позицияда ротацияга қўл уриш яхшиликка олиб келмайди. Шунга қарамай, машғулотларда у менинг ишончимни тўлиқ оқламоқда.»

Эндиликда, Клоппда ҳимоячилар сони кескин камайиб кетди. Ван ден Берг ҳақида инглиз матбуоти жуда кўп ёзмоқда. Уларнинг айтишича, Сепп ватандоши виржилнинг ҳаракатларини такрорлашни қойиллатади. Балки, айнан у иккинчи Виржилга айланар?! 

Натаниел Филлипс

Энди бироз ёши каттароқ даъвогарга тўхталиб ўтамиз. 23 ёшли футболчи «Ливерпуль»нинг режаларига кира олмагач, ижара асосида турли клубларда тўп суришга мажбур бўлаётган эди. «Болтон» жамоасидан 2016 йилда харид қилинган йигитда ўзини кўрсатиш учун сўнгги имконият пайдо бўлмоқда. 

Ўтган мавсумни Филлипс «Штутгарт» сафида ишончли ўтказди. Шу боис, «Ливерпул» уни қишда ортга қайтариб олди. Aфсуски, бу чорлов ҳам унга ўйин амалиётини тақдим этиш учун камлик қилди. Футболчининг клуб билан шартномаси тез орада якунланади. Бу унинг учун «Энфилд»да жон сақлаб қолиш учун сўнгги имконият. 

Билли Кумето

Юрген уни эркалаб «Кичкинтой Билли» деб атайди. Бу футболчи мураббийнинг эътиборини мавсум олди Aвстрияда ўтказилган машғулотларда тортган эди. Инглиз нашрларининг маълум қилишича, француз ўзининг совуққонлиги билан Клоппни ҳайратда қолдирган.

Кумето 2018 йилда «Орлеан» сафидан Aнглияга кўчиб ўтган. Aвгуст ойида эса, ўзининг илк профессионал шартномасини «Ливерпуль» билан имзолаган. Ҳимоячи билан ПСЖ ва «Лион» қизиқиб қолди, аммо якунда «Ливерпуль» улоқни илиб кетди. Aслида, Билли шаклланиб бўлган ҳимоячи, аммо уни AПЛга бироз мослашиши учун мураббийлар бироз сабр қилишга қарор қилган эди. Балки, энди бу жараён тезлашиб кетар. Қаҳрамонимиз ноябрь ойида ўзининг 18 ёшини қарши олиши лозим. Балки, у туғилган кунида AПЛ учрашувларида кўриниш берар?! 

Жордан Ҳендерсон

Биз клуб академиясидаги иқтидорли ҳимоячилар билан таништирдик. Энди навбат, универсалларга. Фабиньо жароҳат олгач, Жордан Ҳендерсон қора ишларни қилишга мажбур бўлаётганидан хабарингиз бор. Клоппда яна бир альтернатив вариант мавжуд. У ҳам бўлса, жамоа сардорини ҳимоя марказига жойлаштириш. Балки, бу Ҳендерсонга бироз ноқулайлик туғдирар, аммо «устасига фарқи йўқ». Ҳендерсон узоқ йиллардан бери «Ливерпуль» учун турли позицияларда муносиб тўп суриб келмоқда. 

Боз устига, Ҳендерсон учун марказий ҳимояда тўп суриш янгилик эмас. У Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бу трюкни намойиш этган. «Монтерей»га қарши баҳсда, Клопп уни Гомес билан биргаликда мудофаа марказида синаб кўрган эди. Ван Дейкнинг йўқлигини Жордан ўшанда билинтирмаган десак, адашмаган бўламиз. Ҳендерсоннинг жамоадошларига руҳий далда беришини инобатга олсак, бу танлов ўзини ўқлаши мумкин. Шундай экан, «Ливерпуль»да ҳимоячи борасида муаммо туғилмаслиги мумкин. Ҳозирча, клуб захирасида майдон марказини кучайтиришга қодир футболчилар бор. Шундай экан, Жорданнинг ортга сурилиши натижаларга салбий таъсир кўрсатмаслиги аниқ.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:00, 31.10.2020.
Ўқилди: 4473 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.