Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган баҳсда жамоамиз Навоийда “Қизилқум” меҳмони бўлади.
Мазкур жамоаларнинг Суперлига (олий лига)даги ўзаро ўйинлари статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, мазкур клублар 41 марта ўзаро рўбарў бўлишган. Ушбу баҳсларда “Навбаҳор” 16 марта, “Қизилқум” эса 14 марта ғалаба қозонган, 11та учрашувда эса дуранг қайд этилган.
Тўплар нисбати бўйича устунлик наманганликлар томонида - 53–45.
Ўзаро ўйинларда “лочинлар” 59, “Қизилқум” эса 53 очкони қўлга киритган.
“Навбаҳор”нинг навоийликлар устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 4:0 бўлса, “Қизилқум”нинг бу борадаги натижаси 3:0га тенг.
Ушбу клубларнинг Навоийда бўлиб ўтган 20та учрашувидан 10 тасида мезбонлар зафар қучишган, 5та ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган, 5та баҳсда наманганликлар ғалаба қозонишган.
Навоийдаги баҳсларда “Қизилқум” 27 та гол уриб, ўз дарвозасидан 18 та тўп ўтказиб юборган.
Мазкур клубларнинг ўтган мавсумда Навоийда бўлиб ўтган баҳсида “Навбаҳор” 2:1 ҳисобида зафар қучганди.
Биринчи даврада Наманганда ўтказилган учрашувда ҳам “лочинлар” жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедовнинг пенальтидан урган голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.
Жамоаларнинг барча ўйинлари натижалари қуйидагича кўринишга эга:
2000 йил
“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 0:2
“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 1:2
2001 йил
“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 1:0
“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 3:1
2002 йил
“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 1:1
“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 4:0
2003 йил
“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 2:2
“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 0:2
2004 йил
“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 5:2
“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 2:2
2005 йил
“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 1:1
“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 2:1
2006 йил
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 3:0
2007 йил
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:2
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:1
2008 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:1
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1
2009 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:0
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1
2010 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:0
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1
2011 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:0
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:0
2012 йил
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:0
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:1
2013 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:1
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:0
2014 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 3:1
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 2:0
2015 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 3:2
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 2:1
2016 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:0
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:2
2017 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 2:1
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:2
2018 йил
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:0
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 2:0
2019 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:2.
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:1
2020 йил
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:0.
“Қизилқум” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Навоийдаги “Ёшлик” спорт мажмуасида соат 18:00да старт олади.
Бўлажак ўйинда севимли жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.