Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Артета: «Ҳар бир футболчи юқори савияда ўйнади»

Баҳо:
+ | -

АПЛнинг 7-тур доирасида бўлиб ўтган «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Арсенал» (0:1)жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, меҳмонлар бош мураббийи Микель Артета ўз фикрларини билдирди.

«Мен футболчилар ўзларига ишонишларини ва муваффақият қозонишларини хоҳлардим, улардан бир жамоа бўлишларини сўрадим. Мен қониқдим, чунки биз жуда яхши ўйнадик. Рақиб 4 та ярим ҳимоячидан иборат мураккаб тактикани танлади, уларнинг иккитаси мунтазам равишда бизнинг ҳимояга ҳамла қилиб туришлари керак эди. Биринчи бўлимнинг ўзида иккита гол киритишимиз мумкин эди. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин рақибнинг босимига бардош беришимизга тўғри келди.

Босим жуда юқори эди, чунки, «Олд Траффорд» бошқа стадионлардан фарқ қилади. Бундай ўйинларда натижа учун бутун жамоа курашиши керак ва бугун ҳам бир футболчи юқори савияда ўйнади», - Артетанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC.

«Арсенал» кечаги ғалабадан сўнг очколари сонини 12 тага етказиб олиб, турнир жадвалининг 9-поғонасида бормоқда.

Киритилди: 16:22, 02.11.2020.
Ўқилди: 2126 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.