Москванинг "Локомотив" клуби бош мураббийи Марко Николич эртага ЕЧЛ доирасида Мадриднинг "Атлетико" клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен «Атлетико» ва Диего Симеонени ҳурмат қиламан. Улар мунтазам равишда еврокубокларнинг ҳал қилувчи босқичларига етиб келишади. Лекин, биз яхши тайёргарлик кўрдик ва бизнинг яхши сифатларимиз бор. «Бавария»га қарши ўйин бизда яхши таасуроотлар қолдирди, лекин очко олиб келмади. Эртага очко жамлаш учун бор кучимизни ишга соламиз.
Олдимизда «Атлетико»га қарши иккита ўйин турибди - эртага Москвада ва танаффусдан сўнг Мадридда. Энди яхши таасуроот қолдириш учун эмас, очко жамлаш учун ҳаракат қиламиз», – Николичнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб матбуот хизмати.