Киевнинг «Динамо» клуби бош мураббийи Мирча Луческу ЕЧЛнинг 3-тур доирасида Каталониянинг "Барселона" клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Эртага бизга қийин бўлиши аниқ. "Барселона"ни турнирни қандай темпда бошлаганини унутмаслик керак. Қолаверса, таркибимизда асосий футболчилар корованирус сабабли Каталонияга йўл олишмади. Лекин, бу биз учун баҳона бўла олмайди. Гарчи, таркибимизда асосий футболчилар бўлмаса-да, иқтидорли футболчилар етарли.
«Динамо» бир неча мавсумдан бери ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида иштирок этмаганини унутмаслик керак. Шу давр мобайнида жамоани кўплаб тажрибали футболчилар тарк этишди. Гап терма жамоа даражасидаги футболчилар ҳақида кетмоқда. Уларнинг ўрнини ёш футболчилар билан тўлдирдик ва менинг асосий мақсадим – жамоа яратиш. Биз аввало ўз ўйинимизни яхшилаймиз, шундан кейингина натижага эътибор қаратамиз.
Бир вақтнинг ўзида барча нарсага эришиш мумкин эмас. Футболда бундай бўлмайди. «Динамо» таркибида иқтидорли футболчилар ўйнамоқда, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам етарли тажрибага эга эмас. Кўп футболчиларимизга «Барселона» ва «Ювентус» клубларига қарши майдонга тушиш одатий ҳол эмас.
Лекин, «Ференцварош» ҳақида унутмаслик керак. Венгрияликлар ҳам етарли даражада кучга эга. У мамлакатда ҳам футболга катта маблағ тикилмоқда. Улар таркибида ажойиб легионер футболчилар бор», — деди Мирча Луческу.