Киевнинг «Динамо» клуби бош мураббийи Мирча Луческу ЕЧЛнинг 3-тур доирасида Каталониянинг «Барселона» клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашувдан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бавария»га қарши ўйиндан кейин «Барселона»да ўзгаришлар бўлаётгани кузатилди. Таркибда жуда кўп иқтидорли футболчилар бор, бироқ, Куманнинг механизмини ўрганиб олиш учун вақт талаб этилади.
«Барселона» Европа Чемпионлари Лигасида ғолиб чиқишга қодир эмас. Ҳозир, аниқ бу турнирни юта олмайди. Барча нарсани жойига тушириб олиш учун Куманга камида олти ой вақт керак. Ундан кейин эса барқарор ўйин намойиш этиш учун вақт керак бўлади. Бироқ, тушуняпсизми, бугун қўл остингизда бор футболчи эртага карантинга олинса - вазифангиз мураккаблашади.
«Бавария», «Манчестер Сити» ёки «ПСЖ»ларнинг имкониятлари юқори. Ҳатто Месси ҳам «Барселона»ни торта олмаяпти. У ҳар доим майдонда ақлбовар қилмайдиган ишларни амалга оширади, аммо индивидуал маҳорат ҳар доим жамоавий тажрибани олдида ўз кучини йўқотади», — деди Луческу.