УЕФА президенти Александер Чеферин ФИФА президенти Жанни Инфантинога мурожаат қилиб, тўпнинг қўлга тегиши билан боғлиқ қоидага ўзгартириш киритишни сўради. Бу ҳақда "Associated Press" хабар тарқатди.
«Тўпнинг қўлга тегиши билан боғлиқ қоидабузарликни қоидаларда аниқ ёзишга уриниш кўплаб адолатсизлик қарорларга олиб келди. Футбол оммаси буни яхши қабул қилмади. Ўйин руҳияти ҳамиша сақланиб туриши керак. Шунинг учун аввалги қоидага қайтиш керак. Бунда қўлнинг исталган қисми билан гол уриш имконини бермайдиган қоида билан тўлдириш керак. Буни инобатга олиш керак.
Тўп ўйинда кўп марта тасодифан қўлга тегади. Бундай вазиятдан қочиб қутулишнинг имкони йўқ. Бунинг учун жамоа жазоланмаслиги керак. Оқибатда ўйин бир неча қисмларга бўлиниб кетади», — дейилади Чеферин томонидан ФИФАга йўлланган мурожаатда.