Италиянинг "Милан" клуби бош мураббийи Стефано Пиоли Европа Лигасининг 3-тур доирасида Франциянинг "Лилль" (0:3) клубидан қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Биз кучли жамоага қарши дуч келдик ва ўзимиз ўз ҳаётимизни қийинлаштириб олдик. Ўйинни ёмон бошламагандик, ҳужумда биз кўпроқ хавфлироқ кўриниш берамиз деб ўйлагандим, бироқ биз етарлича вазиятларни содир эта олмадик. Бундай кучли жамоага қарши ўйинда биз олдинга ўтсак улар учун кўп зоналар очилди ва улар шу орқали ташаббусни ўз қўлларига олишди.
Биз ҳар доимгидек ўзимизнинг салбий ва ижобий томонларимизга баҳо берамиз. Узоқ вақтдан бери биринчи марта ўйинимизда негативлик кузатилди. "Милан" ўзида эмасди ва хатоларга йўл қўйди, "Лилль" эса бундай хатоларни кечириб ўтирадиган жамоа эмас.
Мен ушбу жамоанинг мураббийиман, жамоа менинг қўл остимда шуғулландим ва ишонтириб айта оламанки, биз ҳеч кимнинг меҳнатини қадрламай қўймадик. Шунингдек, биз тўғри хулоса чиқаришни унутмадик. Бу биз учун дарс ва шу ўйиндан хулоса чиқариб олишимиз керак", — деди Пиоли Sky Sport Italia билан суҳбатда.