Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳимоячиси Жо Гомес жиддий жароҳат олди.
Бугун 23 ёшли ҳимоячида Лондонда муваффақиятли операция қилинди. Шифокорлар Англия терма жамоасининг кечаги машғулотида жароҳат олган ҳимоячининг чап оёқ тиззасини операция қилишди.
«Ливерпуль» клубининг расмий баёнотига қараганда, Гомеснинг тизза тўқималарига зарар етмаган. Англиялик ҳимоячи клуб шифокорлари назоратида реабилитация қилинади.
Ҳозирда «Ливерпуль» футболчининг тикланиши учун қанча вақт талаб этилиши ҳақида аниқ маълумотга эга эмас, бироқ Гомес 2020/21 йилги мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Шу тариқа "қизиллар"нинг икки муҳим ҳимоячилар узоқ муддатга сафдан чиқди.
Аввалроқ, Вирджил ван Дейк «Эвертон» дарвозабони Жордан Пикфорднинг етказган жароҳати сабаб мавсумни муддатдан олдин якунлашга мажбур бўлганди.