Европанинг тадқиқотга оид нашри 11 метрли зарбаларни амалга ошириш бўйича статистикани эълон қилди, натижада Криштиану Роналду ва Лионель Мессилар пенальтилар тепиш бўйича "устаси фаранг" эмас.
Энг кўп амалга оширилмаган пенальтилар Криштиану Роналду ва Лионель Мессига тегишли. Улар 27 маротаба "нуқтадан" адашган. Қайд этиш керакки, ушбу "антирейтингда" аргентиналик Месси "карвонбошилик" қилмоқда, чунки у португалиялик "ҳамкасбига" қараганда кўпроқ дарвозага тўпни аниқ йўллаш борасида хатоликка йўқ қўйган.
Учинчи ўринни эса Франческо Тотти эгаллаб турибди. У футболчилик фаолиятини якунлаган, лекин фаолият давомида 19 та пенальтини кўкка совурган.
"Фахрли" тўртинчи ўрин эса "Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович "насиб" этди.
«Топ-5»ни Антонио Ди Натале якунлаб беради. Италиялик футболчи фаолияти давомида 15 та 11 метрли жарима тўпини ноаниқ амалга оширган.