Ўтган ойнинг энг яхшиларини тақдирлаш жараёнида «Вулвз» устози ғолибликни қўлга киритди. Жамоа Нуну Эшпериту Санту қўл остида 6 ўйинда 10 очко жамғарган.
Шунингдек, португалиялик мутахассисдан ортда Ралфь Хайзенхютль(Соутгемптон), Жозе Моуриньо(Тоттенхем), Девид Мойес(Вест Хем) ҳамда Дин Смит(Астон Вилла) ўрин олишди.
Маълумот учун айни дамда «Вулверҳемптон» турнир жадвалида 8 та учрашувда 13 очко жамғариб 9-поғонани банд этиб турибди.