Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Хорватия терма жамоаси таркибида коронавирус аниқланди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Интер» ва Хорватия терма жамоаси футболчиси Марцело Брозович коронавирусга чалинганлиги ҳақида мамлакат футбол федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Хорватиялик футболчилар Туркия терма жамоасига (3:3) қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидан кейин коронавирус учун тест топширишди. Биринчи бўлимдан сўнг ҳимоячи Домагой Вида алмаштирилган эди, чунки ўйин куни унинг тест натижаси «потенциал ижобий» чиққани ўйин мобайнида маълум бўлганди.

Тест натижаларига кўра, Брозович ва терма жамоанинг яна бир ходимида коронавирус аниқланган. Касалликни юқтириб олган Брозович ва терма жамоа ходими карантинга олинган. УЕФА протоколига кўра жамоанинг бошқа аъзолари ўйнашда давом этаверади.

Хорватия терма жамоаси навбатдаги учрашувини Миллатлар Лигаси доирасида 14 ноябрь куни Швеция терма жамоасига қарши ўтказади.

Киритилди: 10:59, 14.11.2020.
Ўқилди: 2029 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [14387]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7209]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5810]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5546]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3683]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2783]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2149]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2137]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2007]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1859]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик