Кириш Регистрация

Азиз Ғаниев: «Ироқ кучли рақиб, аммо уларга ҳам қийин бўлади»

Баҳо:
+ | -

БААнинг «Шабоб ал-Аҳли» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев клубидаги фаолияти ва терма жамоанинг Ироққа қарши кечадиган учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Бошида «Шабоб ал-Аҳли»га, мураббийларга мослашиш керак бўлди. Ундан кейин ўзимнинг яхши ўйинларимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Аста-секин мураббийлар ишончини қозондим ва асосий таркибдан жой олдим. Шукурки, ҳозирда асосий таркибда ҳаракат қиляпман, чемпионатлар ҳам бошланди, энди бундан кейин фақат ўйинлар бўлади.

Жарима зарбалари? Ўйиндан аввал жарима зарбалари тепиш борасида машғулот бўлади. 2-3 футболчи келиб жарималарни тепади. Менда кўпроқ ўхшагани учун мураббий мени жарима зарбаларининг асосий ижрочисига айлантирди. Шундан буён стандарт вазиятларни мен ижро этяпман.

Ироқ терма жамоаси ҳам кучли рақиб. Уларнинг ўйинларини кўриб, кучли ва кучсиз томонларини ўргандик. Улар учун ҳам қийин ўйин бўлади. Уларга қарши ўйин учун тайёргарликни бошладик. Насиб қилса, чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", — деди Азиз Ғаниев.

Ўзбекистон терма жамоаси 17 ноябрь куни БААда Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, 12 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши баҳс олиб борди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:47, 17.11.2020.
Ўқилди: 3352 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.