Нидерландиялик футбол ҳаками Бьорн Кёйперс "Барселона" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариш жараёнида каталонияликлар сардори Лионель Месси билан тортишиб қолганини ёдга олди.
«Менинг қарорим борасида баҳслашган футболчини эслай олмайман. Жуда ғалати. Биласизми, мен қабул қилган қароримни ҳеч қачон футболчиларнинг ўтказган босимлари остида ўзгартирмайман, ҳатто футболчи ҳақ бўлса ҳам. Менинг кўзларим бор, қулоқларимда ёрдамчиларим бор, яқин вақтдан бери эса видеотакрорлар бор.
«Барселона» ва «Ливерпуль» клублари ўртасидаги ўйинни эслайман. Учрашув якунланганлиги ҳақидаги ҳуштак янграганидан кейин Месси менинг ёнимга келди ва ниманидир исботлаб бермоқчи бўлди. Мен эса унга футболчикасига ёпиштирилган «Respect» логотипни кўрсатдим ва унга кел бироз ҳурмат қилишни ўрган дедим. Уни ҳар сафар шунақа қилишини эслатдим, кейин тинчланди! Месси ҳакамларни ҳурмат қилишни ўрганиши керак», — деди Кёйперс.