"Челси" клуби футболчиси Каллум Худсон-Одои Англия U-21 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва таркибга кимни олиш кераклиги борасида ўз фикрини билдирди.
"Англия ҳозир бир текис йўлдан бормоқда ва бизда ҳаммаси жойида. Лекин бизга янада сермаҳсулроқ хужумчи керак. Мен бу ерга Мусиалани тавсия этган бўлардим. Чунки уни жуда яхши биламан. Биз битта академияда катта бўлганмиз. Ўз ўрнида у ҳам ҳозирги таркиб вакиллари билан аввал кўп ўйнаган, ўзаро яқинлик мавжуд. Терма жамоада шундай футболчиларни кўпайтириш керак. Мен Мусиалага ишонаман. У шу йўл билан катталар жамоасига ўтиб олиши мумкин", - дейди Одои.
Эслатиб ўтамиз, Жамал Мусиала Бундеслиганинг 5 та баҳсида майдонга тушиб иккита гол уришга муваффақ бўлган.