Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Миржалол Қосимов: "Драматик ўйин бўлди"

Баҳо:
+ | -

АГМК клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов "Локомотив" клубига қарши бўлиб ўтган учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

- Драматик ўйин бўлди. Ҳавонинг совуқлигига қарамасдан, жамоалар қаттиқ курашди. Қолаверса, фақатгина ғалаба учун ўйнашди. Фурсатдан фойдаланиб, сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетган "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Темп бўйича ҳам, кураш борасида ҳам яхши ўйин бўлди. Албатта, биз ҳам олдимизга муваффақият қозонишни мақсад қилиб майдонга тушгандик. Бу футбол. Шундай пайтлар бўлади, жамоа оддийгина хатоларнинг ортидан мағлубиятга учрайди.

- "Бунёдкор"да ишлаб юрган пайтингизда, асосан ёш футболчиларни кўпроқ ўйнатардингиз. АГМКда эса асосан тажрибали футболчиларга эътибор қаратяпсиз. Жамоада ёшлар ва ёши катталарнинг ўртасида уйғунлик йўқдек кўринмоқда.

- "Бунёдкор", "Пахтакор", "Насаф"нинг академиясида ёш ва иқтидорли футболчилар жуда кўп. Шунинг учун ҳам у ерда ёшлар билан ишлаш осонроқ. Бизда ҳам ёшлар жуда кўп. Уларни секин-секин асосий жамоага қўшяпмиз. Ёшлар жамоамизда яхши футболчилар бор. Барчанинг вақт соати бор. Бугунги ўйинда биз осонгина ғалабани бериб қўйдик. Лекин шижоат ва куч-ғайрат жабҳасида айтишим мумкин, бирор футболчимни югурмади деб бўлмайди. Ҳақиқатдан ҳам агарда Бикмаев гол урган вазиятда жаримадан тўпни нотўғри кўтардик, кетидан Раҳматов марказда Бикмаевни йиқитиши керак эди, бу кичик фол дейиларди. Қолаверса, Сайдулло тўпни аутга чиқариб юбормасдан, дарвозабонга узатиши мумкин эди. Яна бир оддий хато - Сайдулло аутга чиқиб кетган тўпга қарамади, "Локомотив" футболчилари тезкорлик билан ўйинни бошлаб кетди. Шу хатолар "Локо"га 3 очко тақдим қилди. Футбол шундай - оддий хатолар шунчалик кўп бўлса жамоага қийин бўлади. Кеча бу борада кўп гаплашдик. Бугунги ўйинда дуранг адолатли натижа бўларди.

- Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтирмагандек. Эътиборни Сайдулло Раҳматовга қаратмоқчиман. Унга қизил либос бериб қўйсангиз бўлди. У "Локо" учун ўйнагандек кўринди.

- (кулади) Ишламаган одам хато қилмайди. Бу менинг хатоим. Алмаштириш жараёнида хато қилдим деб ўйлайман. Захирадан тушган бошқа футболчилар ўйинни кучайтирди, лекин Сайдулло эмас.

- Элгужа Григалашвили 90 дақиқага тайёр эмасмиди?

- Иккинчи бўлимда у югуришни тўхтатиб қўйди. Футболдаги биринчи энг керакли жиҳат - югуриш. Фақатгина тўп тушганда эмас, балки ҳамма ҳимояга ёрдам бериши керак. Жамоавий ҳимоя деган фактор бор. Бир киши ҳимояда ҳам ҳужумда ҳам ёрдам бермаса, мувозанат бузилмади. Шунинг учун ҳам мен уни олиб, ҳимояга Сайдуллони тушургандим.

Манба: АГМК матбуот хизмати
Киритилди: 20:53, 19.11.2020.
Ўқилди: 1973 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.