Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Серхио Рамос қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамоснинг Испания терма жамоаси сафида олган жароҳати тафсилотлари маълум бўлди. 34 ёшли футболчи Испания терма жамоасининг Германияга қарши ўйинида (6:0) жароҳат олган ва 42-дақиқада майдонни тарк этганди.

Marca хабарига кўра, ҳимоячининг ўнг оёқ сони мушакларида ёрилиш юзага келган. Жароҳатдан тикланишга 2-3 ҳафта вақт кетиши тахмин қилинмоқда. Рамос жамоасининг Ла Лига доирасида «Вильярреал» ва Чемпионлар Лигасида «Интер»га қарши ўйинларини ўтказиб юборади.

Мадридликлар Рамос Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Шахтёр»га қарши ўйинга қадар тикланишига умид билдирмоқда. У 1 декабрда бўлиб ўтади. Бироқ бу мушак жароҳати бўлгани сабаб, барча айтилаётган муддатлар тахминий, холос.

Жорий мавсум Серхио «Реал» сафида Ла Лигада 8 ўйин ўтказиб, иккита гол уришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «Реал»нинг марказий ҳимоячиларидан айни вақтда фақат Рафаэл Варан ўйнашга тайёр. Начо жароҳатини тиклаётган бўлса, Эдер Милитао коронавирусдан эндигина фориғ бўлди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:41, 20.11.2020.
Ўқилди: 4118 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6657]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6251]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2404]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2380]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2051]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1958]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1884]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1814]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1688]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик