Кириш Регистрация
15/04 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Альмерия
15/04 18:00 Австралия 0-0 Иордания
15/04 20:30 Қатар 2-0 Индонезия
15/04 21:30 Фиорентина - Женоа
15/04 23:45 Аталанта - Верона
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония - Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея - БАА
16/04 20:30 Ироқ - Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+1 | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Хедира нишонда

Туриннинг «Ювентус» жамоаси ярим ҳимоячиси Сами Хедира фаолиятини AПЛда давом эттириши мумкин.

«Goal» нашрининг маълум қилишича, футболчи билан «Вест Ҳем» жиддий қизиқиб қолган ва унга 2 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.

Манбанинг маълум қилишича, шунингдек МЛС клубларидан ҳам Хедирага таклифлар мавжуд.

Жота "Aрсенал"да?!

Лондоннинг "Aрсенал« жамоаси анча аввал »Ливерпул" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан.

«Goal» нашрининг маълум қилишича, бунда 4 йил илгари Жота билан «тўпчилар» алоқага чиққан, бироқ футболчи Диего Симионе билан бирга ишлашни афзал кўрган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда футболчи "Aтлетико«да ўзини кўрсата олмагач, "Вулверҳемптон" билан шартнома имзолаган эди.

Рамос 6 та AПЛ жамоаси нишонида

Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос борасидаги маълумотлар тобора ортиб бормоқда.

«90min» нашрининг маълум қилишича, футболчи янги шартнома борасида келишувга эришган бўлсада, «Ливерпуль», «Сити», «Юнайтед», «Челси», "Aрсенал« ва »Тоттенҳем" клубларидан таклифлар олган.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу клублар футболчининг барча таклифларига рози эканлигини маълум қилган.

«Милан»га янги Шева керак

Миланнинг «Милан» жамоаси Украинанинг «Динамо Киев» клуби ҳужумчиси Владислаб Суприяга билан шартнома имзоламоқчи.

"Calciomercato« нашрининг маълум қилишича, "Россонерилар" 20 ёшли ҳужумчи учун "Динамо"га 7 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Манбанинг маълум қилишича, украиналиклар ўз футболчисини 15 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Кепа кетади!

Лондоннинг «Челси» жамоаси дарвозабони Кепа Aррисабалага фаолиятини бошқа жамоада давом эттирмоқчи.

«The Sun» нашрининг маълум қилишича, Лондон клуби дарвозабонни ижара асосида Испанияга қайтариб юборишга қарор қилган.

Манбанинг маълум қилишича, айни дамда, Кепа билан бир нечта Испан клублари шартнома имзолашга тайёр, бироқ уларнинг ҳеч бири «Челси» дарвозабонини сотиб олмоқчи эмас. Барчаси, ижара асосида шартнома тузиш ниятида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:55, 21.11.2020.
Ўқилди: 8663 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.