Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК 0-0 Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум 0-0 Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Иско қоладими?

Мадриднинг «Реал» жамоаси Иско борасида якуний қарорга келган кўринади.

Бу ҳақида клуб бош мураббий ўз интервьюсида маълум қилмоқда. Унга кўра, Зидан

«Иско жамоадан кетмоқчи? Йўқ! Биз ички ишларимизни омма олдида муҳокама қилмоқчи эмасмиз. Иско - »Реал« футболчиси ва у шу ерда қолади. У биз билан экан, бу ҳақида ортиқча сўзлашнинг ҳожати йўқ!»,- деб мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Goal" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Иско билан Манчестер шаҳрининг икки клуби шартнома имзолаш ниятида эди.

«Реал»дан рокировка

Мадриднинг «Реал» жамоаси Эден Aзардан қутулишнинг турли йўлларини излашда давом этмоқда.

"Todofichajes« нашрининг маълум қилишича, »Реал« ёзда »Ливепрул« вингери Садио Мане билан шартнома имзоламоқчи. Клуб »Ливерпул" талаб қилиши аниқ бўлган 120 миллион еврони камайтириш мақсадида Эден Aзарни таклиф қилмоқчи.

Манбанинг маълум қилишича, жамоа шу йўсинда жароҳатлар гирдобига тушиб қолган Эден Aзардан қутулмоқчи.

«Юве» нишонида испан!

«Вильяреал» жамоаси ҳужумчиси Жерар Морено Туриннинг «Ювентус» клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Calciomercato« нашрининг маълум қилишича, клуб аслида ёзда ҳам ҳужумчи учун кураш олиб борган, аммо »Сариқ сувости кемаси" бунга йўл қўймаган эди.

Манбанинг маълум қилишича, «Ювентус» қишда яна бир бор Морена билан шартнома имзолаш учун уриниб кўради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Морено испаниялик футболчилар орасида энг сермаҳсул футболчи бўлган ва мавсум давомида ўз ҳисобига 18 та гол ёздириб қўйган эди.

Aгуеро кетадими?

Партугалиянинг «Бенфика» клуби форварди Дарвин Нуньес фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин.

"Telegraph« нашрининг маълум қилишича, »шаҳарликларʼ уругвайлик ҳужумчини Aгуеронинг ўрнини эгаллашини тахмин қилмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «шаҳарликлар» 2022 йилда шартномаси ўз якунига етувчи аргентиналик футболчига янги шартнома таклиф этишга шошилмаяпти. Улар Нуньеснинг қарорига қараб иш тутишмоқчи.

Ловато нишонда

Миланнинг «Милан» клуби «Верона» ҳимоячиси Маттео Ловато билан шартнома имзоламоқчи.

Бу ҳақида "Tuttosport" нашри маълум қилмоқда. Манбада ёзилишича, 20 ёшли футболчи билан алоқалар ўрнатилган ва клуб техник директори - Паоло Малдини ҳимоячи ҳақида фикр билдирган. Катта эҳтимол билан тез орада ушбу трансфер ҳақида расмий маълумотлар пайдо бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ловата билан «Ювентус» ҳам қизиқиб қолган, аммо «Милан» жамоаси скаутлари футболчини «россонерилар»дан келиб тушган таклифга кўндиришга муваффақ бўлган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:28, 22.11.2020.
Ўқилди: 8254 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.