«Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони клубини ўзгартиришга яқин турибди. У кутилаётган трансфер масаласида ўз устуворликларини белгилаб олди. Футболчига «Ливерпуль» ва «Реал» клублари даъвогарлик қилмоқда.
Журналист Мигель Серрано берган маълумотларга кўра, Бастони «Реал» фойдасига танлов қилган ва Мадридга кўчиб ўтишни истамоқда.
Қайд этилишича, «қаймоқранглилар»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Бастонини таркибни кучайтириш учун асосий вариант деб ҳисобламоқда.













