Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Сульшер: «Лекин бундай вазиятда пенальти белгиланмайди»

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер «Вест Бромвич» (1:0) устидан АПЛнинг 9-турида қўлга киритилган ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида:

«Терма жамоалар сабабли юзага келган танаффусдан кейин ғалаба қозониш ёқимли. Ўз майдонимизда ғалабани қўлга киритишимиз шарт эди.

Ўзимизни қулай ҳис қилишимиз учун яна 2-3 та гол киритишимиз керак эди, лекин ўйинни охиригача хавотир остида ўйнадик.

Ажойиб футболчилардан ташкил топган жамоага қарши ўйинда ҳеч қачон ўзингни хотиржам ҳис қилмайсан. Рақибда ҳам вазиятлар бўлди ва и Де Хеа иккита ажойию сэйвни амалга оширди.

Майда деталлар ўйин тақдирини ҳал қилади, лекин натижа кайфиятга таъсир кўрсатади.

Фернандешни пенальтини қайта тепгани ҳақида:

«Бундай вазият Де Хеа билан мавсум бошида ҳам рўй берган эди, бироқ, ўшанда у ҳам дарвоза чизиғидан ташқарига чиқиб олганди.

Эҳтимол Бруну ўзининг ажойиб ижроси билан дарвозабонларни бироз олдинга чиқишга мажбур қилар. Сэм Жонстон яхши дарвозабонга айланди.

Пенальти белгилаш қоидасини қайта-қайта муҳокама қиламиз. VAR пенальти белгилаши учун енгил тегиниш етарли. Ҳозирги вазият мен ўйнаган пайтдагиси билан фарқ қилади».

«Вест Бромвич» фойдаси пенальти белгиланиши ҳақида:

«Бугун бўлиб ўтган «Астон Вилла» ва «Брайтон» жамоалари ўртасидаги вазиятни томоша қилдим. Ўшанда тўпга контакт бўлди, кейин эса футболчига. Фикримча, ўша вазиятда ҳам пенальти берилиши керак эди.

Балки бу ерда бироз омадимиз келгандир, лекин бундай пенальти ҳеч қачон белгиланмаганди. Балки, қоида менинг фикримдан фарқ қилар».

Киритилди: 09:56, 22.11.2020.
Ўқилди: 6467 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.