Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Оливье Жиру қишда жамоани тарк этади.
The Athletic нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, «Челси» 34 ёшли ҳужумчи Франция терма жамоаси таркибида Евро-2020да иштирок этиши учун кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш ниятида эканлигини тўғри қабул қилмоқда.
Шу сабабли, "Челси" агар Жиру талаб қилса у борасида тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирди. Катта эҳтимол билан Жиру қишда жамоани тарк этади.