Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн Movistar нашрига берган интервьюсида жамоадоши Лионель Месси билан муносабати яхшилиги ҳақида фикр билдирди.
«Барселона»га ўтиши ҳақида:
«Мен аввал ҳам айтганман, жамоага энди келган пайтимда "Барса"дан тушган биринчи таклифга рад жавоб берганимда бундан Месси ҳафа бўлганини айтганди, чунки Месси бу битим ҳақида оммага айтганди, лекин якунда мен рад этгандим. Бироқ, мен "Барселона"га ўтганимдан кейин у менга биргаликда ўлимга ҳам тайёр эканлигини айтганди ва мен буни ҳар куни ҳис қиламан.
Мен Леодан завқ оламан ва у бу ҳақда билади. Месси билан бизнинг орамизда ажойиб муносабат бор».
Танқидлар ҳақида:
«Мен танқидларни тўғри қабул қиламан, чунки ҳақиқатдан ҳам аввалги Гризманни кўрмаяпмиз. Лекин, ҳар доим нимадир рўй берса биринчи бўлиб мен ҳақимда гапиришларини ҳис қиламан. Сўнгги бир ярим йилда учта бош мураббий қўл остида ўйнадик, бу осон эмас. Янги схемага ва жамоадошларимга кўникишим учун вақт керак.
Бундан ташқари, «Барселона» президентлигига номзодлар ҳам мен ҳақимда гапиришмоқда. Улар учун мени муҳокама қилиш энг яхши вариант деб ўйламайман, менинг трансферим омадли ёки омадсизлиги ҳақида гапириш улар учун муҳим эмас».
Агенти Олатс ва амакисининг гаплари ҳақида:
«Мен турмуш қурганим кунимдан бошлаб Олатс билан муносабатимни якунлагаман. Мен уни тўйга таклиф қилганман, у эса тўйга ташриф буюрмаган, шу тариқа у билан муносабатни узганман.
Амаким футболни унча яхши тушунмайди. Якунда журналистлар унинг сўзларини нотўғри талқин қилишган. Мен Леога ҳеч қачон амаким билан гаплашмаганимни айтганман, менда ҳатто унинг телефон рақами ҳам йўқ», – деди Гризманн.