Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Суперлига. АГМК — «Андижон» (превью)

Баҳо:
+ | -

Мазкур қарама-қаршилик тарихида ҳозирга қадар 19 учрашув ўтказилган.

АГМК "Андижон"га қарши ўйинларда 11 маротаба зафар қучган. "Андижон" эса жамоамиз устидан 4 бор ғалаба нашидасини суришга муваффақ бўлган. Мазкур ғалабаларга "Андижон" жамоаси 2008, 2009, 2010 ва 2011 йиллардаги ўз уйида кечган беллашувларда эришган. Яъни, АГМК Олмалиқда "Андижон"га ҳеч бўйин эгмаган. Ушбу жамоалар ўртасидаги қолган 4 учрашувда эса дуранг натижаси қайд этилган. Мазкур муроса йўлига келинган 3 беллашувдан иккитаси (2014, 2016) Олмалиқдаги баҳсда содир бўлган. Андижонда эса жамоалар бир маротаба, яъни 2014 йилги мавсумда дуранг қайд этишган. Қизиғи, 2014 йилги мавсумдаги ҳар иккала баҳсда ҳам ғолиб номи аниқланмаган.

Шу тариқа мазкур қарама-қаршиликдаги сезиларли устунлик жамоамиз тарафида. Тўплар нисбати бўйича ҳам кўрсаткич табиийки АГМК фойдасига хизмат қилмоқда: 35-23.

АГМК - "Андижон" учрашуви қизиқарли кечишига бир қанча омиллар мавжуд. Биринчи навбатда ҳар иккала жамоага ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. АГМК иккинчи ўринни эгаллаш учун курашини давом эттириши ва “Андижон” эса Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолишга ҳаракат қилиши табиий.

Эслатиб ўтамиз, АГМК — "Андижон" учрашуви 24 ноябрь куни Олмалиқдаги ОКМК стадионида соат 16:00да бошланади.

"Андижон"га қарши баҳс Рахимбек Каримов зиммасига топширилди. Мазкур ҳакам бошчилигидаги гуруҳ Каримов жорий мавсумдан эътиборан Суперлигада ҳакамлик қилмоқда. У иккинчи бор АГМК иштирокидаги учрашувда ишлайди. Бунга қадар бу рефери 20-тур доирасидаги "Насаф"га қарши баҳсда ҳам бош ҳакам бўлганди.

Суперлига, 24-тур.

24 ноябрь, сешанба.

АГМК — «Андижон» (16:00)

Олмалиқ, «ОКМК» стадиони.

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров, Шухрат Ражабов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Александр Давиденко.

Расм манбалари: "Андижон" матбуот хизмати, ПФЛ матбуот хизмати

Манба: АГМК матбуот хизмати
Киритилди: 11:43, 24.11.2020.
Ўқилди: 1427 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Златан Ибраҳимович ЖЧ-2026 ғолиби ким бўлишини айтди [11111]

Флорентино Перес Винисиус ва Майкл Олисе ўртасида якуний танловни амалга оширди [6907]

ЖЧ-2026: Бугун бўлиб ўтадиган 1/16 финал учрашувлари тақвими [4307]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [3960]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [3868]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [3606]

Семин Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 дан кейин Каннаварони истеъфога чиқаришини айтди [3157]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [2588]

Симеоне Альваресдан қутулишга қарор қилди [2387]

Жаҳонгир Зокиров мағлубият нималигини билмаётган америкалик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди [2156]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик