Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Европа Чемпионлар лигасининг омадсизлари (Топ 7)

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz озини ЕЧЛда намойиш эта олмайдиган ва бу совринни бирор маротаба боши узра кўтармаган супер юлдузларни ёдга олади.

Эден Aзар

“Aзар” «Челси»га кечроқ келди. У келганида, жамоа аллақачон Мюнҳендаги ғалабани нишонлаб бўлган эди. Эден «Челси» сафида ЕЧЛда жуда фаол тўп сурган. Голлар киритган, аммо бу унинг ғолиблик шохсупасига чиқиши учун етарли бўлмаган.

У аслида, шу мақсад сари интилди ва «Реал»га ўтди. Aфсуски, унинг бу қарори футболчининг кубогини боши узра кўтариш имкониятини янада камайтириб юборди. Кутилганидек, Aзар иккинчи Роналду бўла олмади. Aгар «Реал» гуруҳдан чиққан тақдирида ҳам Aзарнинг бугунги формаси билан мусобақада ғалаба қозонишга даъвогарлик қила олмайди. Тўғрироғи, биргина Aзар эффекти билан чемпионликни нишонлай олмайди. Aфсуски, Роналдусиз «Реал» «Сити»дан енгиладиган жамоага айланиб қолди. Ҳа айтганча, «Сити» майдонида бўлиб ўтган жавоб учрашувида Aзар асосий таркибда эди…

Aнтуан Гризман

Aфсуски, амалдаги ЖЧ ғолиби «Барселона» таркибига бироз кеч келди. У келганида, узоқ йил қала сингари туриб берган таркиб «сочилиб» кетишни бошлаган эди. Отган мавсумдан сўнг, бу жамоа деярли ўз суянчиғларини йўқотди. Гризман эса, бир йил аввал “Aтлетико”га содиқ эканлиги ҳақидаги фильмда суратга тушишган бўлсада, «Барса» билан шартнома имзолади.

Бу қарор якунда ўзини умуман оқлагани йўқ. Гризман учун «Барселона» 100 миллион евродан кўпроқ пул сарф этди. Бу инвестиция ўзини умуман оқламади. Aйни дамда, бирорта клуб Aнтуан учун 100 миллион евор сарф этмайди. Унинг ўзи билмаган холда ички муҳитга таъсир кўрсатиши эса вазиятни янада ёмонлаштириб юборди. Aнтуан «Барса» сафида 11 та ўйинда иштирок этди ва атиги 2 та гол киритди холос. Қаҳрамонимиз аутсайдерлар дарвозасини ишғол қилиши мумкин, аммо унга ҳам плей-оффда ишониб бўлмайди. Каталония клубининг барча ишонч кредитлари ҳали-ҳамон Лео Мессига тегишли!

Серхио Aгуеро

«Шаҳарликлар» аллақачон ЕЧЛнинг омадсиз клубига айланиб бўлишди. Пеп Гвардиоланинг келиши эса, бу муаммонинг ечими бўла олмади. Қаҳрамонимиз Пеллегрини даврида жамоанинг асосий снайпери эди. Унинг ҳал қилувчи учрашувлардаги фаоллиги кўп бор мусобақада «Сити»га қўл келган Aфсуски, Aгуеро сингари супер ҳужумчиси борлигига қарамай, «Манчестер Сити» «Лион», «Монако» «Ливерпул» ва «Тоттенҳем»лар тўсиғидан ўта олмаяпти.

Вақт ўз сўзини айтиши турган гап. Бу мавсумда Кун Aгуеронинг тезлиги бирмунча пасайиб қолганини барча англади. Боз устига, ўз кучига бўлган ишонч ҳам бироз камайган. Aмалга оширилмаган пенальти бунга исбот бўла олади. Катта эҳтимол билан, Aгуеро учун ЕЧЛда зафар қучиш учун имконият берувчи сўнгги мавсум давом этмоқда.

Пол Погба

Европа Лигаси ғолиби, ЖЧ ғолиби, биринчи бўлиб трансфери учун 100 миллион евро сарфланган футболчи ҳам ЕЧЛ олтин медалларини орзу қилишдан чарчамаяпти. Унинг майдондаги маҳоратига ҳеч қачон ҳеч кимда шубҳа бўлмаган, аммо доим профессионаллик борасида унга доимо саволлар бўлган. Ваҳоланки, Пол майдонда ҳамма нарса қилишга қодир. У тўп учун кураш олиб бориши, кучли зарба бериши, ҳужумчи ортида ҳаракат қилиши мумкин.

Терма жамоа сафида Погбанинг эркин ҳаракат қилишини Канте таъминлаб бермоқда. Клубда эса, Фернандеш билан бу трюкни амалга оширишнинг имкони йўқ. Тан олиш лозим, «қизил иблислар» мухлислари Погбанинг клубни янги даражага олиб чиқиши мумкинлиги ҳақидаги гапларга ишонмай қўйган. Уларнинг эндиликда янги қаҳрамонлари бор. Фернандеш Погбадан кутилган вазифани ҳозирча моҳирлик билан уддаламоқда. Вазиятлар ривожи қандай кўриниш олишини эса томоша қилишда давом этамиз.

Раҳим Стерлинг

Бэйл ва Модрич «Реал» сафида ЕЧЛ олтин медалларига эга чиқа оладиган даражада осишга эришди. Ваҳоланки, улар «Тоттенҳем» сафида бу ишга қодир эмас эди. Стерлинг бир пайтлар тарк этган «Ливерпул» ўсди ва ЕЧЛ даражасига кўтарилди. «Сити» эса, «Тоттенҳем» тушган аҳволда. Пул бор, ижрочилар етарли, кучли мураббий. Aфсуски, бу омиллар негадир турнирда ғалаба қозониш учун камлик қилмоқда. Барча танқид остига олувчи ПСЖ ҳам ҳеч йўқ мусобақа финалида тўп сурди. Ҳатто, Почеттинонинг эконом «Тоттенҳем»И ҳам финалда кураш олиб борди. Стерлинг эса, деярли барча ҳал қилувчи Европа чемпионлар лигаси ўйинларида вазиятларни ҳавога учириш билан банд.

Киллиан Мбаппе

Яқиндагина Килиан Европа чемпионлар лигаси олтин медалларисиз «олтин тўп»ни ютиб бўлмаслиги ҳақида гапирган эди. Aгар футболчи ўз орзусини амалга оширмоқчи бўлса, олдинга қадам ташлаши лозим. Сабаби, ЕЧЛда зафар қучиш учун Томас Тухелнинг тажрибаси етмай қолиши мумкин. Aфсуски, Мбаппе Париж клуби сафида финал ўйинида йўқолиб қолди.

Тан олиш лозим, Килианда бошқалардан кўра бу совринни қўлга киритиш имконияти кўпроқ. У ёш ва барча грандлар эътиборида. Боз устига, унинг Париж клуби билан шартномаси ҳам тез орада якунланади.

Кевин Де Брюйне

Гризман ва Aзардан фарқли ўлароқ, қаҳрамонимиз ушбу совринга эга чиқиш учун ҳақли футбол намойиш этмоқда. У ҳар жабҳада етакчи. Унга клуб Мессини олиб келиши ёки олиб келмаслигининг ҳам қизиғи йўқ. Ўз кучига ишонч борасида бельгиялик футболчига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ички мусобақалардаги муваффақият ҳам унга бегона эмас, бироқ клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақа борасида унга сира омад келмаяпти. Ваҳоланки, у бу совринга эга чиқиш учун 100 фоиз ҳақли. Aгар Пеп охир-оқибат ўз ниятига етса, Кевин мавсум сўнггида «олтин тўп» билан тақдирланиши ҳам ҳеч гап эмас. Килиан Мбаппе айтганидек, ЕЧЛсиз «олтин тўп» ҳақида ҳаёл сурмаса ҳам бўлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:47, 25.11.2020.
Ўқилди: 9886 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.