Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт ЕЧЛ доирасида «Динамо» (4:0) клубига қарши бўлиб ўтган баҳсда дублга эришди.
Қолаверса, у Серджиньо Дест киритган голга ассистентлик қилди.
Қайд этиш керакки, 29 ёшли даниялик ҳужумчи "Барселона" таркибида 13 та ўйиндан бери гол кирита олмаётганди.