«Бока Хуниорс»нинг аргентиналик 36 ёшли ҳужумчиси Карлос Тевес футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Карлос Тевес фаолиятини ажойиб тарзда ўтказди. У ўзининг футболчилик фаолиятини «Бока Хуниорс»да бошлади, кейин «Коринтианс» клубига кўчиб ўтди. Ундан сўнг «Вест Хэм», «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» клубларида ўйнади. Сўнгра Тевес ўзини «Ювентус» ҳамда Хитойнинг «Шанхай Шеньхуа» клубларида синаб кўрди.
2018 йили Тевес «Бока Хуниорс» клубига қайтди. Яқинда унинг оиласида катта муаммо пайдо бўлди – отасининг соғлигини ёмонланди. Бу Тевесга қаттиқ таъсир кўрсатди. Шу сабабли, унинг ўйинида пасайиш кузатилганди, энди эса фаолиятини бутунлай якунламоқчи.
Карлоснинг фикрича, у фаолиятини Либертадорес Кубоги-2020дан кейин якунлайди. Ушбу мусобақанинг финал ўйини 2021 йилнинг 21 январь куни бўлиб ўтади. «Бока Хуниорс» 1/8 финалда «Интернасьонал» клубига қарши ўйнайди.