Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Италия кубоги. «Женоа» дербида ғалаба қозониб, нимчорак финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Италия кубогининг 4-босқичи доирасида "Женоа" сафарда "Сампдория" клуби меҳмони бўлиб, иродали ғалабага эришди.

Биринчи бўлимда майдон эгалари Верренинг голи эвазига ҳисобни очишди. Учрашувни асосий таркибда бошлаган Элдор Шомуродов иккинчи бўлимда самарали ҳаракатни амалга оширди. Баҳснинг 60-дақиқасида жамоадоши томонидан олис масофадан етказилган узатма натижасида Элдор тўп билан олдинга интилди, рақиб жарима майдонига кирди ва қулай вазиятда турган Скамаккага пас берди. Жанлука эса дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди.

Ушбу гол Клаудио Раньери шогирдларини шок ҳолатга туширди шекилли, "Женоа" кейин дақиқаларда рақиб дарвозасига яна 2та тўп йўллади. Скамакка бугунги баҳсда "дубл"га эришган бўлса, Лерагер ўз ҳисобига битта гол ёзди.

Шомуродов баҳснинг 85-дақиқасида ўз ўрнини Пьяцага бўшатиб берди.

Шу тариқа, "Женоа" Италия кубогининг нимчорак финал босқичига йўл олди.

Италия кубоги, 4-босқич
«Сампдория» - «Женоа» - 1:3 (1:0)
Голлар: Верре (18) — Скамакка (60, 62), Лерагер (68)
Сампдория - Аудеро, Аугелло, Силва, Верре, Янкто, Торсби, Ла Гумина, Тонели, Йошида, Бережински, Лерис, Раньери
Женоа – Маркетти, Голданига, Сапата, Бани, Гильоне, Стураро, Зайц, Пеллегрини, Шомуродов (Пьяца 85), Скамакка

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:59, 26.11.2020.
Ўқилди: 4546 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5800]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2890]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2695]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2663]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1917]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1891]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1870]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1754]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1628]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1534]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик