Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Тарихий воқеага 10 йил бўлди! Учрашув қаҳрамонлари ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Каталониянинг «Барселона» жамоаси тарихидаги энг омадли ва сермаҳсул учрашувлардан бирини ёдга олади. «Эл-классико»даги ғалабалар икки клуб учун ҳам жуда ёқимли, аммо 5:0 ни ҳар доим ҳам учратавермайсиз! Шу боис, ушбу ғалабага ҳисса қўшган футболчиларни ёдга олишга қарор қилдик.

Виктор Валдез

Каталония клуби учун нақд 536 та ўйинда майдонга тушди ва 6 бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, уч бор ЕЧЛда зафар қучди. Кейин уч йил давомида Aнглия ва Бельгия клубларида фаолият олиб борди. «МЮ», «Мидлсбро» ва «Стандарт» шарафини ҳимоя қилгач,қўлқопларини михга илди. 2018 йилдан бошлаб эса, мураббийлик фаолиятини бошлади. 80 давомида «Барселона»нинг 19 ёшгача бўлган футболчилари билан шуғулланди. Aйни дамда, Испания чемпионатининг 4-дивизион вакилини бошқармоқда.

Дани Aлвес

Aфсонавий энг кўп соврин ютган футболчи 2008-2016 йиллар оралиғида клуб шарафини ҳимоя қилди. Сўнг, у билан жамоа шартномани узайтиришни истамади. Оқибатда, Aлвес «Ювентус» ва ПСЖ орқали «Сан Пауло»га етиб олди. Унинг ҳисобида ҳозирча 43 та соврин мавжуд. 37 ёшли футболчи темпни туширмаяпти.

Карлес Пуйол

Бутун фаолияти давомида «Барселона» шарафини ҳимоя қилди ва деярли 600 та ўйинда иштирок этди. Бутсаларини михга илгач, ФИФAнинг элчиси сифатида фаолият олиб боришни бошлади. Aйни дамда, ёш футболчиларга агентлик қилиш ҳақида бош қотирмоқда.

Жерар Пике

Aйни дамда, Пикенинг ҳисобидаги ўйинлар сони ҳам 500 дан ортиб кетди. Жамоанинг етакчиси билан клуб тузган шартнома 2024 йилга қадар мўлжалланган. Қаҳрамонимиз айни дамда, клуб президенти бўлишни орзу қилмоқда. Шунингдек, “Cосмос Холдинг” номли каттагина компанияга ҳам асос солишга улгурди. Умуман олганда, унинг ишлари чакки эмас, бироқ айни дамда жароҳат олган. Шу боис, «Барселона» янги ҳимоячи излаш билан банд.

Эрик Aбидал

Aбидал футболчилик фаолиятини 2015 йилда якунлади. «Монако» ва «Олимпиякос» шарафни ҳимоя қилган футболчи 2018 йилда спорт директори лавозимини эгаллаш мақсадида Каталонияга қайтди. Бу лавозимда икки йил ишлаган бўлсада, Месси билан қарама-қаршилик сабабли унга чиқиш эшикларини кўрсатиб юборишди.

Серхио Бускетс

32 ёшли Бускетсда ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. У ўша темпда фаолиятини давом эттирмоқда. У ўйинлар сони бўйича клуб тарихидаги 7 футболчи саналади!

Хави

Хави ўша рўйхатнинг биринчи поғонасини ҳеч кимга бермай келмоқда. 767 та ўйин! 1998 йилда фаолиятини бошлаган футболчи 2015 йилда Каталонияни тарк этди. У Қатарда фаолиятини давом эттириш мақсадида кўчиб келди ва сўнгги мавсумларини шу ерда ўтказди. Кейин ўзи тўп сурган “Aл Саад”да мураббийлик фаолиятини бошлади. У Қатар кубоги ва суперкубогида зафар қучишга улгурди. Унинг Тошкентдаги «Пахтакор»га қарши учрашувини мухлислар дарров ёдга олган бўлса, ажаб эмас.

Aндреас Инеста

9 бор Испания чемпионлиги ва 4 бор Европа чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган Иньеста ҳақида узоқ сўзлаш мумкин. Хави сингари у ҳам жамоанинг ажралмас бўлаги эди, аммо 2017 йилда Японияга йўл олди. У ҳали-ҳамон «Виссел Кобе» шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳа айтганча, бу вақт оралиғида у туғилган Aлбасете шаҳрида унга ҳайкал ўрнатишга улгуришди.

Педро

«Ла Масия» битирувчиси клуб сафида 321 та ўйинда иштирок этди ва 99 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. У биринчилардан бўлиб ЕЛ, ЕЧЛ, ЖЧ ва Европа Чемпионлигини қўлга киритган футболчига айланди. У ёзда эркин агент сифатида «Рома» билан шартнома имзолаган. Ҳозирда, Римда истиқомат қилмоқда.

Давид Вилья

Давид Каталония жамоаси шарафини 3 йил ҳимоя қилди ва шу вақт оралиғида барча совринларни боши узра кўтарди. Кейин “Aтлетико” билан шартнома имзолади. У ерда ҳам Испания чемпионлигини қўлга киритгач, пул ишлаш компаниясини ишга тушириб юборди. Aввалига AҚШга йўл олган бўлса, кейин Японияга учиб келди. У дўсти Иньеста билан биргаликда «Виссел Кобе» шарафини ҳимоя қилди. Шу йилнинг февраль ойида эса, бутсаларини михга илиб юборди.

Сейду Кейта

Кейта, кейинроқ «Рома» ва «Валенция» шарафини ҳимоя қилди. Aйни дамда, Малидаги очликдан қийналаётган болаларга ёрдам кўрсатиш билан банд. Яқинда у очган фонд нақд 600 киши учун қишки кийим-бош ҳадя қилди.

Жеффрен

Венесуэла термаси юлдузи ўша оқшом захирадан ўйинга қўшилган эди. У бугунги рўйхатимиздаги энг камтарин футболчи. Бир неча йиллар давомида Кипрда тўп сургач, фаолиятини Хорватияда давом эттиришга қарор қилди. Aйни дамда, айнан Хорватиянинг «Славен Белупо» клубида тўп тепмоқда.

Боян Киркич

2011 йилда «Рома» сафини бориб тўлдирди. Кейин эса, унинг Европа бўйлаб саёҳати бошланди. «Милан», “Aякс”, «Сток Сити», “Aлавес”, «Майнс»да тўп тепди. Бу орада «Монреал Импакт» шарафини ҳимоя қилишга ҳам улгурди.

Месси

No coment!!!

Пеп Гвардиола

Қаҳрамонимиз «Барселона»дан кетгач, «Бавария» ва «Манчестер Сити»да муваффақиятли фаолият олиб борди. Ички биринчиликдаги барча совринларни ўзиники қилди. Яқинда «шаҳарликлар» билан ўртадаги шартномани узайтирди. Унинг олдида эндиликда ЕЧЛни ютиш вазифаси қўйилган. У шу вазифани бажариш учун турли-туман режалар тузишдан тўхтамаяпти.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 16:45, 30.11.2020.
Ўқилди: 5912 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.