Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ЕЧЛ. «Интер» 5 та гол урилган ўйинда «Боруссия М»дан устун келди, «Атлетико» ўзида «Бавария»ни енга олмади

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигасининг А ва B гуруҳларида 1 декабрь, сешанба куни 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

А гуруҳида биринчи ўринни нақд қилиб қўйган «Бавария» жамоаси «Атлетико» майдонида меҳмон бўлди. Учрашувнинг 36-дақиқасида Жоау Феликс мадридликларни олдинга олиб чиқди. Учрашув якунланиши арафасида Томас Мюллер ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Шу тариқа «Атлетико» очколарини 6 тага етказиб олган ҳолда 2-ўринда кетмоқда.

B гуруҳи етакчиси «Боруссия М» ўз уйида «Интер»ни қабул қилди. Аввалига миланликлар Маттео Дармианнинг голи эвазига олдинга ўтиб олди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Аласан Плеа мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда «Интер» иккита тўп киритишга эришди. Ромелу Лукакунинг дублига мюнхенгладбахликлар Плеанинг  голи билан жавоб қайтарди.

Ушбу натижадан кейин гуруҳдаги ҳолат янада чигаллашди:

«Боруссия М» — 8 очко
«Шахтёр» — 7
«Реал» — 7
«Интер» — 5

Европа чемпионлар лигаси, 5-тур
"А" гуруҳи
«Атлетико» Испания — «Бавария» Германия 1:1
Голлар: 1:0 – 26 Жоау Феликс, 1:1 – 86, пенальти Мюллер.
«Атлетико»: Облак, Эрмосо, Хименес (Фелипе, 68), Савич, Триппьер, Льоренте, Сауль, Жоау Феликс (Лемар, 87), Карраско (Лоди, 87), Корреа (Эррера, 80), Коке.
«Бавария»: Нюбел, Сарр (Ричардс, 62), Аррей-Мби (Гнабри, 61), Люка Эрнандес, Алаба, Хави Мартинес (Мюллер, 62), Дуглас Коста (Зиркзее, 86), Сане, Мусиала (Штиллер, 76), Шупо-Мотинг, Зюле.
Огоҳлантиришлар: Сарр (43), Савич (86).

«Локомотив» Россия — «Зальцбург» Австрия 1:3
Голлар: 0:1 – 28 Бериша, 0:2 – 41 Бериша, 1:2 – 79, пенальти Миранчук, 1:3 – 81 Адееми.

"B" гуруҳи
«Боруссия М» Германия — «Интер» Италия 2:3
Голлар: 0:1 – 17 Дармиан, 1:1 – 45 Плеа, 1:2 – 64 Лукаку, 1:3 – 73 Лукаку, 2:3 – 75 Плеа.
«Боруссия М»: Зоммер, Лайнер, Вендт (Вольф, 78), Гинтер, Янчке (Закария, 46), Крамер, Штиндль (Эмболо, 70), Нойҳаус, Лазаро, Плеа, Тюрам.
«Интер»: Ҳанданович, Янг (Перишич, 87), Шкриньяр, Бастони, Дармиан (Ҳакими, 60), Брозович, Барелла, Гальярдини, де Врей, Лукаку, Мартинес (Санчес, 71).
Огоҳлантиришлар: Штиндль (10), Мартинес (20), де Врей (58), Барелла (71), Лайнер (74), Янг (80), Лукаку (89), Гальярдини (90), Бастони (90), Плеа (90).

«Шахтёр» Украина — «Реал Мадрид» Испания 2:0
Голлар: 1:0 – 57 Дентинё, 2:0 – 82 Соломон.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:33, 02.12.2020.
Ўқилди: 4176 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.